Namangan muhandislik-qurilish instituti




Download 1.67 Mb.
bet5/24
Sana26.01.2023
Hajmi1.67 Mb.
#39623
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Avtomatika
CHILANGARLIK ISHLARI TEST, taqdimot Zilolaxon Malaka ishi, Икки тармоқли реактор ёрдамида тез ўзгарувчан юкламали ЭИ лар борлигида кучланишни ростлаш мумкин, 12-маъруза, EE-01-20 albom, 4 amaliy, Book · January 014 citations reads 4,111 authors Some of the au, Calendar plan-Avtomatik loyihalashning zamonaviy tizimlari (5), rasshirovka elektrod 2, 9-EPTJ, Как вычислить коэффициент корреляции , Лекция-8-Корреляция.-Метод-наименьших-квадратов, File, REZINA
7-Амалий машғулот
АБС сифатини номограммалар бўйича баҳолаш
Ишдан мақсад: АБС функционал схемасини тузиш ва ўрганиш.
Умумий маълумотлар:
Автоматик бошқариш систмемасининг функционал схемасини бошқариш мақсадига асосланиб тузилади. Бу маънода АБС битта умумий мақсадга қаратилган, яъни мақсад функцияга биноан технологик жараённи оптимал равишда олиб боришдир. Шуларга асосланиб АБС ни қуйидаги ёрдамчи системаларга ажратиш мумкин:
1. АБС нинг дастлабки босқичи-технологик жараён билан ўлчов ўзгарткичлари ва ижро этувчи механизмлар.
2. АБС нинг биринчи босқичи-ўткинчи жараённи бошқариш (режимга чиқариш) ҳамда технологик жараёни ишга тушириш ва тўхтатиш.
3. АБС нинг иккинчи босқичи-технологик жараённи маълум бир ўзгармас ёки бирор қонун бўйича ўзгарувчи номинал даражада стабиллаш.
4. АБС нинг учинчи босқичи-технологик параметрларни дастурли бошқариш ва олдиндан белгиланган вақтли функция бўйича технологик жараёнларни ишга тушириш, тўхтатиш ва режимларнинг алмашишида ускуналар ҳолатини ҳамда даврий жараёнларни дастурли бошқариш.
5. АБС нинг тўртинчи босқичи- мақсадли функция асосида технологик параметрларнинг оптимал миқдорларини топиш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг техник иқтисодий кўрсаткичларини оптималлаш.

1.1-расм. АБС нинг функционал схемаси


Автоматик бошқариш системасининг функционал схемаси 1.1-расмда кўрсатилган. Бунда боғланган функционал босқичлар иерархияси қуйидаги ташкил этилган: қуйи босқичдагилар мустақил ҳаракат қилиши мумкин, аммо иерарх, юқори босқичлардаги ёрдамчи системалардаги имкониятлардан фойдаланиб бошқаришнинг самарадорлигини ошириш мумкин.
Бошқариш системасининг биринчи босқичи автоматик назорат ва бошқариш жараённинг марказлаштирилган даражаси ҳамда қўл меҳнатининг етарли миқдори билан характерланади. Жараённинг айрим параметрларини автоматик ростлаш автоматлаштирилган агрегат якунига ўрнатилган асбобларнинг кўрсатиши асосида амалга оширилади.
Бошқариш системасининг иккинчи босқичи контрол, ростлаш ва масофадан туриб бошқаришнинг марказлашиш даражасининг янада ортиши билан характерланади ва системада одам-оператор пайдо бўлиши билан фарқ қилади. Бунда бошқариш алоҳида шчитга ўрнатилган асбоблар орқали амалга оширилади.
Бошқариш системасининг учинчи босқичида технологик параметрлар ва ускуна ҳолатлари ҳақидаги дастур асосида олинган номинал миқдорлар кузатиш режимида ишлайдиган қуйи босқичга фойдаланиш ва амалга ошириш учун юборилади.
Бошқариш системаси иерархиясининг тўртинчи босқичи технологик жараён параметрлари ва ускуна ҳолатларининг оптимал миқдорларини излайди ҳамда қуйида жойлашган функционал ёрдамчи системаларнинг ишини бошқаради.
Шундай қилиб, автоматик ростлаш системаси (АРС) вазифаси маҳсус қурилмалар, яъни автоматик ростлагич ёрдамида технологик жараён параметрларини берилган қийматда ушлаб туриш бўлса, автоматик бошқариш системаси, бутун технологик жараённинг боришига актив таъсир этади, ўзгариб турувчи жараённи оптималлаш мақсадида автоматик ростлагичларга топшириқлар беради.
Маълум бир бошқариш объекти учун яратилган алгоритмик таъминлаш бошқарув-ҳисоблаш комплексининг структураси ва тартибини аниқлаш, шунингдек БХМ нинг тез ишлаши, хотира ҳажми ва ишончлилиги талабларини ишлаб чиқиш имконини беради. Шу талаблар асосида БХМ танланади ва автоматик бошқариш системасининг алгоритмик таъминлаш структураси қуйидаги функционал масалаларни ўз ичига олиши мумкин: 1) технологик жараённинг боришини марказлаштирилган назорат қилиш; 2) ишлаб чиқаришнинг кўрсаткичларини оператив ҳисоблаш; 3) бевосита рақамли бошқариш; 4) технологик бўлимларни локал оптималлаш; 5) бутун технология бўйича глобал оптималлаш ва координациялаш; 6) ҳодисаларни автоматик аниқлаш; 7) БХМ ва АБС воситалари ишга яроқсизликларининг техник диагностикаси; 8) ахборотни хизмат ходимларига оптимал равишда бериш; 9) маъмурий-технологик ходимларни ва бошқаришнинг юқори системаларини керакли қуроллар чиқариш учун етарли ҳажмда ахборотлар билан таъминлаш.
Шундай қилиб, БХМ да сақланадиган ва ўзининг дастурига эга бўлган айрим алгоритмлар ўзгариб турувчи ишлаб чиқариш вазиятига қараб ҳаракат қилади.

Download 1.67 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Download 1.67 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Namangan muhandislik-qurilish instituti

Download 1.67 Mb.