• 3-амалий машғулот Михайлов геометрик мезони ёрдамида АРС нинг турғунлигини баҳолаш Ишдан мақсад
  • Умумий маълумотлар
  • Fakultet dekani: _________ t.f.d. R.Soliyev




    Download 1.67 Mb.
    bet2/24
    Sana26.01.2023
    Hajmi1.67 Mb.
    #39623
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
    Bog'liq
    Avtomatika
    CHILANGARLIK ISHLARI TEST, taqdimot Zilolaxon Malaka ishi, Икки тармоқли реактор ёрдамида тез ўзгарувчан юкламали ЭИ лар борлигида кучланишни ростлаш мумкин, 12-маъруза, EE-01-20 albom, 4 amaliy, Book · January 014 citations reads 4,111 authors Some of the au, Calendar plan-Avtomatik loyihalashning zamonaviy tizimlari (5), rasshirovka elektrod 2, 9-EPTJ, Как вычислить коэффициент корреляции , Лекция-8-Корреляция.-Метод-наименьших-квадратов, File, REZINA
    Fakultet dekani: _________ t.f.d. R.Soliyev

    Uslubiy ko‘rsatma Namangan muhandislik-qurilish institutining ilmiy-uslubiy kengashida (2023 yil “___” __________, bayon № ___ ) ko‘rib chiqilgan va o‘quv jarayoniga qo‘llash uchun ruxsat etilgan.


    Oquv-uslubiy boshqarma boshligi: _________ I. Sayfullayev

    1. КИРИШ

    2. Автоматика фан ва техниканинг автоматик бошқариш назарияси ва амалиёти, автоматик тизимларни қуриш принциплари ва техник жиҳатларини ўз ичига олади. Автоматлаштириш – бу техник жиҳозларнинг қўлланилиши, математик усуллар ва бошқариш тизимларида, бунинг натижасида инсон қисман ёки бутунлай информация олишда ўзгартириш, узатиш ва энергияни ишлатишдан озод бўлади.

    3. Автоматлаштиришнинг мақсади – меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқаришнинг сифатини ошириш режаларини автоматлаштириш, оптималлаштириш ва бошқариш, инсонни зарарли шароитларда ишлашдан озод қилишдир. У фан ва техникани умумий ривожлантириш натижасидир. Технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг ривожланиши асосан ўтган асрни 50-60 - йилларда бошланган. Техника сиёсатини мақсад сари йўналтирилганлиги ҳисобига кимёвий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида автоматлаштиришнинг даражаси ошди. Технологик жиҳозланишнинг яхлитлиги ва ундаги ўзлаштирилган технологик жараёнларни бошқаришни технологик жараёнда амалга оширилиши, технологик объектни бошқаришни ташкил қилади. Ахборотларни автоматлаштирилган ҳолда йиғиш ва қайта ишлашни таъминловчи ҳамда инсон фаолиятининг турли соҳалардаги оптимал бошқариш учун зарур бўлган инсон-машина тизимига – автоматлаштирилган бошқариш тизими (АБТ) дейилади.

    3-амалий машғулот

    Михайлов геометрик мезони ёрдамида АРС нинг


    турғунлигини баҳолаш


    Ишдан мақсад: Системалар турғунлигини Михайлов мезони асосида ўрганиш.


    Умумий маълумотлар:
    Чизиқли автоматик ростлаш системасининг турғунлик мезони А.В.Михайлов томонидан 1938 йилда таклиф этилган. Комплекс ўзгарувчининг текислигидаги ростлаш системасининг характеристик тенгламаси орқали аниқланувчи вектор система характеристик тенгламасидаги  катталик мавҳум и аргумент билан алмаштириш йўли билан топилади:

    ; ; ; ; ... эканлигини эсга оламиз. Характеристик функция таркибига кирган барча жуфт даражали ж() қўшилувчилар ҳақиқий, тоқ даражалиги эса мавҳум катталик бўлади. Демак:
    ,
    бунда


    Агар  ни 0 дан  гача кетма-кет ўзгартирсак, вектор Михайлов годографи номли эгри чизиқни ҳосил қилади. Комплекс текисликдаги годограф шакли бўйича тадқиқ қилинаётган системанинг турғунлиги ҳақида фикр юритиш мумкин. Михайлов критерийси қуйидагича ифодаланади: агар Л(ж) характеристик функциясининг гедографи  нинг 0 дан  гача ўзгарилишида мусбат йўналишда комплекс текисликнинг н квадратларни айланиб чиқса (н-кўрилаётган система характеристик тенгламасининг даражаси), ростлаш системаси турғун бўлади. Бу хусусий ҳолда соат стерлкасининг ҳаракатига тескари йўналиш мусбат ҳисобланади.
    Агар 0 деб фараз қилинса, Л(ж)а0 бўлади. Бошқача қилиб айтганда 0 бўлса годограф ҳақиқий ўқни координата бошидан а0 масофада турган нуқтада кесиб ўтади. Агар М() ўзгарувчи  нинг жуфт, W() эса тоқ функцияси эканлигини эътиборга олсак, годограф ҳақиқий ўққа нисбатан симметрик жойлашади деган хулосага келамиз. Шунинг учун  нинг 0 дан  гача ўзгаришида годографнинг ярим тармоғини қуришнинг ўзи кифоя.



    5.1-расм. Михайлов годографилари: а-турғун системалар учун;


    б-нотурғун системалар учун

    Биринчи тартибдан бешинчи тартибгача бўлган турғун системалар учун Михайлов годографлари кўрсатилган. Биринчи тартибли тенгламага-мавҳум ўққа параллел бўлиб, ундан а0 масофада турган тўғри чизиқ мос келади. Юқори тартибли системаларга эгри чизиқлар мосдир. Михайлов критерийсидан кечикишга эга бўлган турғун чизиқли системаларни ўрганишда ҳам фойдаланиш мумкин.


    1932 йилда электрон кўпайтиргичларнинг турғунлигини тадқиқ қилиш учун Найквист томонидан таклиф этилган. Автоматик ростлаш назариясида частота мезони 1936 йилда умумлаштирилган ҳолда қўлланилган.
    Очиқ системанинг анализида Найквист-Михайлов амплитуда-фаза мезонидан фойдаланиб, ростлаш системасининг турғунлиги ҳақида фикр юритилади. Турғунликни бу метод бўйича ўрганишда экспериментал равишда аниқланган амплитуда-фаза характеристикаларидан фойдаланилади. Ниҳоят мезон системасининг турғунлик даражаси ҳақида маълумот олишга имкон беради.



    5.2-расм. Турли системалар учун амплитуда-фаза характеристикаларининг намуналари:

    Агар система нотурғун бўлса, Найквист-Михайлов мезони системани стабиллаштириш ва тўғриловчи звено ҳамда контурлар ёрдамида ёпиқ системанинг исталган характеристикасига эришиш йўлларини кўрсатади.


    Бу мезоннинг ифодаси қуйидагича: очиқ ҳолатда турғун бўлган автоматик ростлаш системаси агар очиқ системанинг амплитуда фаза характеристикаси  нинг 0 дан  гача ўзгаришда (-1, 10) координаталарга эга бўлган нуқтага етмаса, ёпиқ ҳолатда ҳам турғун бўлади.
    Турғун ва нотурғун, шунингдек, турғунлик чегарасида турган системаларнинг очиқ ҳолатидаги амплитуда-фаза характеристикалари келтирилган. Биринчи тартибли дифференциал тенгламалар орқали тавсифланувчи системаларнинг АФХ си бир квадратда жойлашади. Иккинчи тартиби дифференциал тенгламалар орқали тавсифланувчи системаларнинг АФХ си икки квадратга жойлашади. Характеристик тенгламаларнинг коеффициентлари мусбат бўлса, бу системалар турғун бўлади. Учинчи ва ундан юқори тартибли тенгламалар орқали тавсифланувчи системаларнинг характеристик ёки дифференциал тенгламалари коеффициентлари мусбат бўлса ҳам бу система нотурғун бўлади.



    Download 1.67 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




    Download 1.67 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Fakultet dekani: _________ t.f.d. R.Soliyev

    Download 1.67 Mb.