“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/167
Sana18.01.2024
Hajmi2,16 Mb.
#140538
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   167
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического 
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online) 
 
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
104 
мушоҳада қилишга ундаши табиий. Мутахассислар эътирофича, дунёдаги 
болалар ва ўсмирларнинг 42 фоизи «онлайн-порнография» таъсирига 
тушаётган экан. Ёки компьютерларга киритилган ўйинларнииг 49 фоизи 
зўравонлик ва ёвузликни, бешафқат урушлар, отишмалар, портлашларни 
тарғиб қилиши нимадан далолат беради? 
Бу каби тахдидлар, аввало, ёшларнииг онгини эгаллашга 
йўналтирилган бўлиб, халқимизнинг маънавий хазинаси бўлган одоб, ахлоқ, 
шарм-хаё, иффат-андиша каби юксак фазилатларимизга тажовуз қилиб, кўп 
минг йиллик миллий қадриятларимизнинг илдизига путур етказаётгани ҳам, 
таассуфки, бор гап. 
Ахборот узатиш, алмашиш ва қабул қилиш жараёнида тезкорлик, 
аниқлик, сифат ва таъсирчанликни таъминлаш, ахборотни дунё бўйлаб кенг 
ёйилиши имкониятини яратишда “Бутун жахон ўргимчак тўри” нинг 
аҳамияти катта ва айнан мана шу омил ундан фойдаланиш эҳтиёжини тобора 
орттирмоқда. Янги юз йилликда Ўзбекистонга ҳам интернет шиддат билан 
кириб келди ва кундалик ҳаётда ўз ўрнига эга бўлди. Фан-техника ютуқлари 
инсон манфаатлари, эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилиши лозим, албатта. 
Бироқ айрим кучлар виртуал оламдан ғаразли ниятлари йўлида 
фойдаланилаётгани ҳам айни ҳақиқатдир. 
Европа мамлакатларида интернет ҳам умумевропа қонунчилиги, ҳам 
ҳар бир давлатнинг ўз ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари билан тартибга 
солинади. Масалaн: “Кибер жиноятлар тўғрисида”ги Конвенция, “Вояга 
етмаганлар учун хавфсиз Интернет тўғрисида”ги Европа Иттифоқи 
парламенти Ассамблеясининг тавсиялари, Германия, АҚШ, Буюк Британия, 
Нидерландия, Франция каби илғор давлатларда вояга етмаган ва ёшларнииг 
ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунлар шулар 
жумласидандир. 
Интернетни чеклаб қўйиш ёки ахборот олишни тақиқлаш билан 
муаммо ҳал бўлмайди. Бу ҳусусда яна биринчи президентимиз “...ёшларимиз 
нафақат ўқув даргоҳларида, балки радио - телевидиния, матбуот, интернет 
каби воситалар орқали ҳам ранг - баранг ахборот ва маълумотларни 
олмоқдалар. Жахон ахборот майдони тоборо кенгайиб бораётган шундай бир 
шароитда болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни 
кўрма деб, бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор 
билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу 
мақсад - муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди. Нега деганда, биз юртимизда 



Download 2,16 Mb.
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   167




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического

Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish