“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/167
Sana18.01.2024
Hajmi2,16 Mb.
#140538
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   167
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического 
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online) 
 
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
105 
очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга мақсад 
қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз” [1]. 
XXI аср бошида ҳаёт суратларининг беқиёс даражада тезлашуви
ахборот оқимининг кучайиши оқибатида авторитар - нуфуз масаласи ҳам 
янгича маъно касб этаётир. Баъзи ёшлар ўзининг билим олиш ва ҳаётга 
муносабатини белгилашда ота - она, устоз - мураббийини эмас, ОАВ ҳамда 
интернетни авторитар сифатида эътироф этиши, улардаги ахборот ва 
маълумотларни мутлоқ чин деб ишониши ташвишланарли ҳолдир. Бугун 
ҳақиқатни уйдирмадан ажрата олмайдиган, бу борадаги ҳали тажрибаси ҳам 
бўлмаган ёшларнинг ҳаётий тушунча ва тасаввурларини асосан таълим - 
тарбия муассасаларининг иш фаолиятини қийинлаштириб қўймоқда. 
Сир эмаски, интернет тез ва арзон ахборот ёки маълумот олиш
етказиш ҳамда кайта ишлашда беқиёс манба саналади. Кундан-кун сафи 
кенгайиб, фойдаланувчилар сони ортаётган мазкур тизим дунё 
ҳамжамиятининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондирмоқда. “Узоқни яқин 
қиладиган” манба сифатида қараладиган интернетнинг кўпроқ ёшлар 
кирадиган сайтларини тубдан янгилаш зарур. Сабаби — соғлом турмуш 
тарзини шакллантириш, юксак маънавият, пок ахлоқ асосида ўғил-қизларни 
тарбиялаш вазифаси ана шуни таказо этади. “Оммавий маъданият” ниқоби 
остида ғарбона кийинииш, ғарбона муомала сингари миллий - маънавий 
қадриятларимизга зид ғоялар ёшларимиз онгини заҳарлашига лоқайд қараб 
туриб бўлмайди. Шунинг учун, айниқса, таълим тизимидаги сайтларнинг 
маълумотлар базасини соғлом тарзи талабларига мос равишда гиёҳвандлик, 
кашандалик, ичкиликбозликка қарши курашга оид ахборот-у маълумотлар 
билан бойитиш, янгилаш зарур. 
Ёш авлодда бу жихатлар шу даражада шаклланган ва қарор топган 
бўлиши лозимки, улар виртуал маконда умуммиллий манфаатга хизмат 
қиладиган, унинг тараққиётига ёрдам берадиган ахборотни танлай олсин. 
Фақат шундагина, глобаллашув жараёнларида ёшларнинг маълумотларга 
кўр-кўрона эргашиш, уларни нотўғри талқин қилишининг олди олинади. 
Ахборот истеъмоли маданиятига эга ёшлар, салбий ва нохолис ахборотлар 
таъсирига тушиб қолмайди, чунки уларда бундай ахборотларга нисбатан 
мустаҳкам мафкуравий иммунитет шаклланади. Дунёда ёшлар камоли ҳақида 
қайғурмайдиган миллат, уларнинг келажаги учун жон койитмайдиган давлат 
топилмаса керак. Ёшлар ҳар бир миллатнинг давомчилари бўлиши 
баробарида, давлатнинг таянчи, келажагини ҳал қилувчи куч сифатида 
намоён бўладилар. Аммо, шундай кучлар ҳам борки, улар ўз қарашларини 



Download 2,16 Mb.
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   167




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического

Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish