|
Образование”Annotatsiya: Бугунги кунда ёшларни интернет тармоқларидан
фойдаланиш маданиятини ошириш давр талаби.
Kalit so‘zlar: Инсон, маданият, маънавият, таълим-тарбия, илм-
маърифат, ахлоқ, одоб, фарзанд, ота-она.
***
Аннотация: Повышение культуры использования Интернет молодыми
людьми сегодня – требование времени.
Ключевые слова: Человек, культура, духовность, образование и
обучение, научное образование, поведение, учтивость, ребенок, родитель.
***
Annotation: Raising the culture of Internet use by young people today is a
requirement of the times.
Keywords: People, culture, spirituality, education, science education, ethics,
decency, a child, the parent.
Бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга, эзгу
ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг
тараққиёти
ва
истиқболи,
амалга
оширилаётган
ислоҳотларимиз,
режаларимиз самараси, тақдири, авваламбор, замон талабларига жавоб
берадиган юқори малакали, онгли, мустақил фикрловчи, ижодкор мутахассис
кадрларни тайёрлаш муаммоси билан боғлик. Ёш авлодни етук баркамол
шахс қилиб шакллантиришда эса педагогик, психологик билимларнинг ўрни
бекиёсдир.
Глобаллашув ҳақиқатда инсоннинг нафақат моддий ҳаёт тарзига, шу
билан бирга маънавияти, руҳий оламига ҳам сезиларли таъсир ўтказмоқда.
Ҳар куни виртуал маконда бир неча миллиондан зиёд ахборот
ресурсларининг пайдо бўлиши, унинг ҳар дақиқа сайин ўсиб бораётганидан
далолат беради. Глобал тармоқ афзалликларини инкор этмаган ҳолда, унинг
инсоният маданиятига туғдираётган ҳавф-хатарлари тўғрисида сўз юритишга
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
|
| |