|
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
103
тўғри келади. Бу нохуш ғайриинсоний ҳолатлар муайяи кучларнинг глобал
тармоқдаги ахборотларни сифатли ва тез узатиш ҳамда таркатиш бўйича
имкониятлардан фойдаланиш орқали жамоатчилик фикрини тўғри йўлга
буриш, ўзлари тарғиб этаётган нопок ғоя ва манфаатлар томон йўналтириш
учун уларга ахборот етказиш борасида олиб бораётган ҳаракатлари билан
боғлиқдир. Сўзсиз, бундай таъсирга интернет аудиториясининг энг фаол, энг
кўп қисми тафаккури етилиб, дунёқараши пухта шаклланиб улгурмаган
ёшлардир. Таассуфки, ана шундай жиддий муаммони мукаммал ва тизимли
ўрганишга етарли эътибор берилмаяпти. Биринчи президентимиз Ислом
Каримовнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарида, "Бугунги кунда
инсон маьнавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас туюладиган
кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч отиб,
кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган
улкан зиён етказиши мумкин" [1]. Бундан шу нарса англашиладики, ҳозирда
ҳар қандай ахборот чегара билмаслик ҳусусиятига эга, шундай экан эндигина
онги, дунёқараши шаклланаётган ёш авлодни маьнавий олами дахлсизлигини
асраш муаммо бўлиб кўпчиликни ўйлантираётир.
Агар яқин ўтмишимизда асосий ахборот манбалари сифатида даврий
босма нашрлар, радио ва телевидение бўлган бўлса, айни пайтда бу қатордан
интернет мустаҳкам жой олди ва қисқа фурсатдаги жадал ривожи билан том
маънода улардан илгарилаб кетди.
Бугун юртимизда 1053 та Интернет-кафе, 945 та Интернет провайдер,
187 та ахборот-ресурс марказн, [2] «ZiyoNET» ёшлар ахборот портали
фаолият юритмоқда. Интернетдан фойдаланувчиларнинг сони эса 9
миллиондан ошган. [3]. Баъзи бир таҳлилларга кўра уларнинг 80 фоизини
ёшлар ташкил этади.
Мамлакатимиз ёшларининг Интернетдан фойдаланиш ҳолатини таҳлил
қилиб кўрсак: уларнинг 421 минг нафари «Одноклассники.ru», 129 мингга
яқини «Fasebook» сайтида, 165 мингдан ортиғи «Мой мир», 250 мингдан
зиёди эса «Вконтакте.ru» сайтининг доимий фойдаланувчилари ҳисобланади.
Вахоланки, Россия ИИВ томонидан «Вконтакте.ru» сайти Рунетдаги болалар
порнетрафиясини сақловчи ижтимоий тармоқ сифатида тан олинган,
«Одноклассники.ru» ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам порнография ва
шафқатсизликни тарғиб этувчи ресурслар мавжуд.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бугун бутун жахон Интернет
тармоғида ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қилувчи 9 млн,
эротик мазмунга эга 4 млн.дан зиёд сайтнинг мавжудлиги ҳар биримизни
|
| |