• “Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического образование ” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
  • Образование”




    Download 2,16 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet41/167
    Sana18.01.2024
    Hajmi2,16 Mb.
    #140538
    1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   167
    Key words and phrases: education process, design, project training, design stages, types 
    of design, presentation. 
    Лойиҳалаш методи таълим технологияларининг муҳим методларидан 
    бири бўлиб бормоқда. Бу метод таълим олувчиларга ҳаёт тарзига мослашиш, 
    мустақил, ижодий фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам беради.
    Лойиҳалаш (лот. projectus-олға ташланган фикр, ғоя, образ) номини ўзи 
    айтиб турибдики, келажакда амалга ошириладиган ишларни режалаштириш 
    бўлиб, лойиҳа (проект) маълум бир режалаш, ҳисоб-китоб, чизма ва 
    бошқаларга асосланган ҳолда тавсифлаш, баён қилиш шаклида 
    мужассамлашган ғоя, фикрнинг ифодасидир. У билдирилган фикрни
    моҳиятини ва уни амалга ошириш имкониятларини очиб беради. 
    Лойиҳалаш методи таълим жараёнининг муҳим жиҳатларидан бири 
    бўлиб, ўқитувчининг талабалар билан индивидуал ишлаш имконини беради. 


    “Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического 
    образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online) 
     
    Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
    44 
    Ўқитувчи дарс вақтидан унумли фойдаланиб, талабаларнинг индивидуал 
    психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар билан якка тартибда 
    ишлайди. Бунда уларнинг касбий фанларни чуқурроқ эгаллашларига кенгроқ 
    йўл очиб берилади. Лойиҳалаш ишларини ташкил этишда дидактик 
    вазифанинг қўлланилиши ва уни ҳал этиш муаммолари кўриб чиқилади. 
    Лойиҳалаш методи таълим олувчиларни қуйидагиларга ўргатади: 
    -фаннинг турли соҳаларидаги билимларни бир бутун ҳолга келтириб, 
    муаммоларни топиш ва ечиш, ахборотлар оқимида мўлжал олиш; 
    -фаолиятни танлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, турли тахмин, ғояларни 
    илгари суриш, тадқиқот ўтказиш, таҳлил қилиш; 
    -ўз фаолияти натижасига масъул бўлиш, мустақил қарор қабул қилиш, 
    ютуқлар ва камчиликларни аниқлаш, унинг сабабларини қидириш, хатоларни 
    топиш ва тўғрилаш; 
    -турли ечим, таклифларнинг натижаларини илмий тахмин қилиш 
    (прогнозлаш); 
    -жамоада ишлаш, турли нуқтаи назар, фикрларнинг муҳокамасида 
    қатнашиш.
    Лойиҳалаш методини қўллаб, дарс ўтиш жараёнида ўқувчи, 
    талабаларнинг вазифаси: 
    -иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга ишни 
    бажариш, маҳсулот ишлаб чиқариш, илмий-техник, иқтисодий ва бошқа 
    муаммони белгиланган вақт давомида ечиш ёки ечиш учун таклифлар ишлаб 
    чиқиш. 
    Ўқитувчининг вазифаси:
    -ўқувчи, талабаларни мустақил ижодий фаолиятларини унумли бўлиши 
    учун шароит яратиш. 
    Бу методни технология фанларни ўрганишдаги муҳим аҳамият 
    шундаки, талабалар турли буюмлар тайёрлаш, махсулотлар ишлаб 
    чиқаришнинг технологик хариталарини тузишни, технология фани бўйича 
    турли танловларда қатнашиш учун лойиҳалар ишлаб чиқишни ўрганадилар. 
    Назарий ва амалий машғулотларни қандай ташкил қилишнинг технологик 
    харитасини ишлаб чиқиш, яъни дарсни қандай ўтказишни муфассал 
    режасини ишлаб чиқишни, умуман олганда, ўз фаолиятларини 
    режалаштиришни ўрганадилар.
    Лойиҳалаш методини қўллаш учун биринчи навбатда лойиҳалаш 
    объекти аниқланади. Қандай масала, муаммо мавжудки, уни ечиб лойиҳанинг 
    натижасини қандай бўлишини белгиланади.



    Download 2,16 Mb.
    1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   167




    Download 2,16 Mb.
    Pdf ko'rish