“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “
Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
63
Ихтирочи, шоир ёки рассом бўлмоқ учун туғма қобилиятга эга бўлиши
керак, деган фикр кўп вақтлардан бери ҳукм суриб келди. Аммо эндиликда
ҳар ким ҳам ижод қила олиши мумкинлигини кўпчилик тан олмоқда.
Хўш бунинг учун нима қилмоқ керак?
Бу саволга тўла-тўкис жавоб бериш қийин. Фикримизча, ҳозирги замон
мухандиси ва ҳар бир ижодий ходим қуйида келтирилган
фазилатларга эга
бўлиши керак
Даставвал, билимли бўлиш керак. Ижод
- бирон янги нарса яратиш
ҳақидаги фикр ва ғоянинг пайдо бўлиши билан бошланади. Ғояни билим
куртаги, самараси деса бўлади. Маълум ҳажмдаги билимга эга бўлмаган ҳар
қанча ўйлагани билан бирон бир ғояга эга бўла олмайди.
Иккинчидан, мустақил ўрганишга бўлган қобилият. Одам ўз устида
ишламай қўйса, ундаги дастлабки билим заҳираси, қанчалик улкан бўлмасин,
барибир, жамият билим даражасидан орқада қолади ва бундай одамнинг
ижодчиликка бўлган қобилияти ўз-ўзидан йўқолади.
Ижодий иш билан
шуғулланаётган ҳар бир мухандис ёки олим билан сўзлашсангиз, улар ўз
ишларида,
асосан,
мустақил
равишда
эгаллаган
билимларидан
фойдаланаётганларини айтиб берадилар.
Учинчидан,
хотира. Олдиндан тўпланган билим ва ғоялар омборидир.
Хотира бўлмаса ижодкорликнинг биринчи шарти бўлган билимнинг ҳам
ҳажми етарли бўлмайди.
Тўртинчидан,
тасаввур. Кузатилаётган ҳодисаларнинг пинҳоний
томонларини фактлар асосида аниқлай олиш ва шу тариқа ҳақиқатга яқин
турадиган тушунчаларни келтириб чиқариш лозим.
Бешинчидан, кузатувчилик. Атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисаларни
кузатишнинг аҳамияти муҳим. Баъзи ҳолларда (хусусан, фанда) ҳатто
“арзимаган” майда-чуйдалар ҳам катта ихтироларнинг вужудга келишига
сабаб бўлиши мумкин.
Олтинчидан,
билимга қизиқиш. Маълумки,
жамият ривожланган
сари, табиатни билиш ва табиий бойликлардан фойдаланиш ўсиб борган сари
турли фан соҳаларининг ўзаро алоқаси шунчалик мустаҳкамланиб боради.
Фандаги мавжуд имкониятлардан фойдаланмоқ учун, олим ва инженер ўз
соҳасини яхши ва мукаммал билишигина кифоя қилмайди, балки бошқа
соҳаларни ҳам билиш тақозо этилади. Бунинг учун билимга қизиқиш шарт.
Бу қоида бошқа ижодкорларга ҳам тааллуқли.
Еттинчидан,
ҳодисаларга танқидий назар билан қараш. Маълумки,
теварак-атрофимиз нарса ва ҳодисалар билан тўлиқ. Шу нарса ва ҳодисаларга