“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “
Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
61
ИХТИРОЧИЛИК ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ АСОСЛАРИ
Тоғаев Хўжамберди
1
, Алқаров Қодир Холматович
1
,
Муртозаев Абдуғаффор
2
1
А.Қодирий номидаги ЖДПИ, Технологик таълим кафедраси ўқитувчилари,
2
Физика ва технологик таълим факультети талабаси, Ўзбекистон
e-mail: mqodir@bk.ru
Аннотация: Ҳозирги замон ихтирочи, мухандиси ва ҳар бир ижодий ходим талаб
даражасидаги фазилатларга эга бўлиши керак.
Калит сўзи: Ихтирочи, такомиллаштириш, характер, тафаккур, туғма,
муттасил.
***
Аннотация: Современный изобретатель, инженер и каждый творческий
работник должен обладать требуемым уровнем качеств.
Ключевые слова: изобретение, совершенство, характер, мышление, врожденное,
непрерывное.
***
Abstract: A modern inventor, engineer and every creative worker must have the required
level of qualities.
Key words: invention, perfection, character, thinking, innate, continuous
.
“Ихтирочилик” тушунчаси меҳнат қуролларини
такомиллаштириш
жараёнида ва меҳнатни ижодий ҳамда ижодий бўлмаган турларга ажратиш
натижасида вужудга келган. Ихтирочилик бу фақат инсонга хос бўлган
фаолият кўриниши. Ихтирочликнинг характерли хусусияти энг аввало
шундан иборатки, у
илмий ижод натижаларига таяниб, техник тизим ва
қурилмаларни ишлаб чиқиш, яратиш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган
маълумотларни амалиётга қўллаш усулларини излайди.