“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “
Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
62
қилади. Аммо, бу мантиқ
предмети, борлиқни билиш йўлидаги адашишлар,
унга боришнинг эгри-бугри йўллари ёки тўғри йўлдан бориши мумкинлиги,
шунингдек, ундаги “фикрий тўсиқлар” ва ундаги ўтишга кўмаклашувчи
“кўприк” зинапояларга эътибор қаратмайди ёки бошқача айтилганда
борлиқни билиш йўлидаги ҳар хил зиддиятлар уни қизиқтирмайди. Мантиқ
энг сўнгги натижа - борлиқнинг соф ҳолда бўлишини,
яъни билишга
қаратилган тафаккур ҳаракатини тан олади.
Психологик асослари: Психологияда унинг акси бўлиб, яъни унинг
предмети билишга элтувчи техник фикрлаш ҳаракати йўлининг эгри-
бугрилиги ва унинг сабаби, бу йўлдаги тўсиқларнинг қандай пайдо бўлиши
ва уни енгиб ўтишни ўрганиш, қисқа ва осон йўллар билан мақсадга эришиш
унинг предмети асосини ташкил қилади. Чунки, ҳар қандай билиш, зарурий
кузатувлар
олиб бориш, ҳисоб-китоб ва тажрибалар қилиш, фактларга
ажратиш, фактларни таққослаш, натижаларни умумлаштириш, исботлаш,
хулоса чиқариш ва текшириб кўриш ва бошқалардан иборат бўлиб, ўзида
маълум ва номаълумликлар билан боғлиқ ҳар хил қарама-қаршиликларни
мужассамлаштиради, яъни ўқувчи ниманидир билса,
яна нималарнидир
билмасликларини англайди ва уни билиши зарурлигига иштиёқ, ҳоҳиш пайдо
бўлади.
Ихтиро деб халқ хўжалиги, ижтимоий қурилиш ёки ватан
мудофаасининг ҳар қандай соҳаларига тааллуқли ижобий самара берадиган
янги ёки аввалгисидан жиддий фарқ қиладиган
ижобий техник ечимга
айтилади.