2.
Ҳужжатяратиш
. Дастлаб
LaTeX
нинг янги файлини яратиш лозим.
Бунинг учун “Файл” менюсини очиб, “New” танланади. Очилган мулоқат
ойнасида ҳужжат қолипини танлаш керак бўлади. Масалан, Мен китоб ёзаман,
дейлик:
Кейин, title ва author майдонига китоб номи ва муаллиф исмини
киритилади, шунингдек шу ерда титул вароқда акс этиб турадиган санани
киритиш мумкин:
Буларнинг ҳаммаси жуда ғалати туюлиши мумкин ва китоб ёзишга эмас,
балки кўпроқ дастурлашга ўхшаб кетади. Лекин, буларни барчасини аиқроқ
кўриб чиқамиз.
301
3.
Ҳужжатни форматлаш асослари.
LaTeXнинг ҳар бир ҳужжати аниқ
тузулишга эга, бошида акслантиришларни созлашлар, зарур пакетларни
импортлаш, сўнгра эса, ҳужжат танасидаги матннинг ўзи келади. Қуйидаги
сатрлар асосий параметрларни инициализациялайдилар:
\documentclass[a4paper,11pt]{book}
\usepackage{amsmath,amsthm,amssymb}
\usepackage[T1,T2A]{fontenc}
\usepackage[utf8]{inputenc}
\usepackage[english,russian]{babel}
\title{Менинг янги китобим}
\author{Номаълум муаллиф}
Биринчи сатрда documentclass кўрсатма ёрдамида қоғоз ўлчами - a4paper ва
LaTeX
шрифтининг ўлчами – 11 банд берилади.
\userpackage кўрсатмалар, шрифларни юклаш, кодлашни қўллаб-қувватлаш
ва шрифтнинг сифати учун фойдаланиладиган
LaTex
нинг аввал ўрнатилган
пакетларини юклайди. Аmsmath, amsthm, amssymb пакетлар кириллицани
ишлаши учун, fontenc пакети шрифтларни кодлашни юклайди, T1 лотин
алифбоси ва T2A кириллица учун. Inputenc пакети UTF-8 кодлашни юклайди,
babel пакети эса, тилларни қўллаб-қувватлашни юклайди.
\maketitle
\tableofcontents
\maketitle сатри
LaTeX
нингтитул вароғини яратади, кейинги \tableofcontents
сатр эса,
LaTeX
мазмунини яратади. Кейинги \chapter директива, ўзингизга ёққан
ном билан янги бобни яратиш имкониятини беради. Бу кўрсатмадан сўнг, боб
матни ёзилади ва янги \chapter кўрсатма учраганда боб тугайди. Бу янги боб
мазмунга иккинчи боб сифатида автоматик қўшилади.
Бобларни \section ва \subsection кўрсатмалар орқали янада кичикроқ
қисмларга ажратиш мумкин. Барча бўлимлар автоматик ҳолда мазмунга
киритилади.
Қандай тузулиш ҳосил бўлганлигини кўриш учун, чап устунда «Символы»
ўрнида «Структура» танланади, ўша ускуна орқали ҳужжатга жойлаштириладиган
ихтиёрий жадвал ва тасвирларни назорат қилиш мумкин:
302
Кўп кишилар китоб бошига жадвал ва тасвирларнинг рўйхатини қўйишни
истайдилар. Буни амалга ошириш учун оддийгина қуйидаги буйруқларни қўшиш
лозим:
\listoffigures
\listoftables
Ҳужжатдаги охирги буйруқ китобни тугашини кўрсатади. Ҳар бир очилган
begin ҳар доим end буйруқ билан тугаши керак.
4.
|