298
МАВЗУ-21. Пакет Tex (LaTex) пакети ва у билан ишлаш
Режа:
5.
LaTeX дастури ҳақида умумий маълумот.
6.
LaTexнинг асосий буйруқлари.
7.
LaTex дастуридаҳужжатнияратиш ва форматлаш асослари.
8.
LaTex дастуридаматематик формулалардан фойдаланиш.
Таянч тушунчалар:
LaTeX, Latexila, Аmsmath, amsthm пакети, amssymb
пакети, fontenc пакети, T1, T2A. Inputenc пакети, UTF-8 кодлаш.
LaTeX — бу кўп фойдаланувчилар ва нашриётлар томонидан
фойдаланиладиган энг оммалашган Тех ҳужжатларни белгилаш тилининг
модификациясидир. У ёрдамида мақолаларни ёки илмий ишларни териш ва
тайёрлашнинг кўп томонларини автоматлаштириш мумкин. Нафақат бўлим ва
саҳифаларни номерлаш каби содда томонлар, балки формулаларни, жадваллар,
тасвирлар, кесишадиган ҳаволаларни қўйиш ҳам қўллаб-қувватланади.
Биз унинг асосий имкониятларини кўриб чиқамиз ва бир неча
мисолкелтирамиз. Бошловчилар учун энг содда деб ҳисобланадиган иш LaTeXila
муҳаррири асосида бажарилади.
LaTeX муҳаррирлари одатдаги муҳаррирларга нисбатан форматлашнинг
кучлироқ воситаларини тақдим этадилар. Шу билан бирга матнни ёзиш жараёни
соддалигича қолади.
LaTeX ўзига кўп формула, турли тилдаги элементлар, кесишишган ҳавола
ва цитаталар, индекслар, библиографияларни олиши мумкин бўлган китоб,
илмий маърузалар каби энг тарқалган материлларни форматлаш процедурасини
соддалаштириш учун мўлжалланган. Албатта, барча бу нарсаларни LibreOfficeда
қилиш мумкин, лекин LaTexilaда уларни бажариш осон, натижа эса сифатлироқ
кўринади.
Latexila —бу GTK да ёзилган Gnome қобиқ учун матнлик LaTeX
муҳарриридир, шунинг учун, уни фақат Linuxда фойдаланиш мумкин. Windows
учун ихтиёрий бошқа муҳаррирни олиш мумкин, умуман
LaTexнинг синтаксиси барча жойда бир хилдир. Ubuntuда
муҳаррирни ўрнатиш учун биргина sudo apt install latexila
latexila-data texlive-lang-cyrillic буйруқни бажариш етарли,
чунки у расмий репозиторий