• 34-мавзу. Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси.
  • 35-мавзу. Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигийеник омиллар.
  • 36-мавзу. Жисмоний тарбиянинг дидактик тамойиллари.
  • 37-мавзу. Жисмоний тарбия машғулотларида қўлланиладиган жисмоний тарбия методлари.
  • -мавзу. Жисмоний маданиятнинг жамиятдаги вазифалари ва шакллари




    Download 6,68 Mb.
    bet80/114
    Sana10.06.2024
    Hajmi6,68 Mb.
    #262162
    1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114
    Bog'liq
    Taza JMN OMK 2 kurs UZB 2021

    33-мавзу. Жисмоний маданиятнинг жамиятдаги вазифалари ва шакллари.
    Жисмоний тарбиянинг тарихий хусусиятлари: жисмоний тарбиянинг юзага келиши ва ривожланиши сабаблари: жисмоний маданият тизими маълум ижтимоий ташкилот сифатида. Жисмоний маданият назарияси ва амалиёти учун давлат дирекктив ҳужжатларининг аҳамияти; жисмоний маданият тизимининг мақсад ва вазифалари (соғломлаштириш, таълимий, тарбиявий масалалари). Жисмоний маданият тизимининг қонун-қоидалари: соғломлаштиришга йўналтирилганлиги; шахснинг ҳар томонлама ривожлантириш, жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги принципи. Жисмоний тарбиядаги йўналишлари: спорт машғулотлари ва умумий жисмоний тайёргарликнинг этакчи вазифалари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
    34-мавзу. Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси.
    Жисмоний машқлар. жисмоний машқларнинг вужудга келиши, Жисмоний машқларнинг мазмуни ва шакли. Жисмоний машқлар классификацияси. Жисмоний машқларнинг тарихий классификацияси. Ҳаракатли ўйинлар. Спорт ўйинлари. Гимнастика ва унинг турлари. Туризм жисмоний тарбия воситаси сифатида.
    35-мавзу. Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва
    гигийеник омиллар.
    Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигийеник омиллар жисмоний тарбия воситаси сифатида. Жисмоний тарбиянинг белгиловчи омиллари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
    36-мавзу. Жисмоний тарбиянинг дидактик тамойиллари.
    Қонун-қоидаларини туркумларга ажратиш: ҳаракатларга ўргатиш жараёнининг хусусиятлари, қонун-қоидаларининг ўзаро боғлиқлиги. “Онглилик ва фаоллик” принципи, “Кўргазмалилик” принципи, “Мунтазамлилик” принципи, “Тушунарли ва индивидуаллаштириш” принципи, “Талабларни аста секин ва тобора ошириб бориш” принципларига тавсиф ҳамда уларни ўқувчи-ёшлар ва болаларни ўқитишда амалга оширишнинг ўзига хосликлари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
    37-мавзу. Жисмоний тарбия машғулотларида қўлланиладиган жисмоний тарбия методлари.
    Методларни танлашга умумий талаблар: илмий асосланганлиги; ўқитишни қўйилган вазифаларига уларнинг мослиги; ўқитиш принцпларига, ўқув материалини ўзига хослигига, ўқувчиларнинг шахсий ва гуруҳли тайёрлигига жисмоний маданият ўқитувчисининг (тарбиячининг) индивидуал хусусиятлари ва имкониятларига, машғулотлар шароитларига мос келиши. Сўз, кўргазмалилик, ўйин, мусобақа ва айланма тренировка методларидан фойдаланишни аҳамияти, сўзнинг мазмуний вазифасидан фойдаланиш методикаси ва жисмоний тарбияда терминология муаммоси, сўзнинг эмотсионал вазифасидан фойдаланиш методикаси. Кўргазмали қабул қилиш методлари (унинг аҳамияти, турлари ва уларни қўллаш методикаси); ўқитишнинг амалий методлари (ўйин, мусобақа ва қатъий тартиблаштирилган машқлар методлари); турли ёшдаги гуруҳларда методлардан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.

    Download 6,68 Mb.
    1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114




    Download 6,68 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -мавзу. Жисмоний маданиятнинг жамиятдаги вазифалари ва шакллари

    Download 6,68 Mb.