|
Педагогикаси (Ўқув-методик қўлланма) Pdf ko'rish
|
bet | 135/160 | Sana | 15.06.2024 | Hajmi | 3,66 Mb. | | #264017 |
Bog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)эҳтиёж
ва
қизиқишлари жалб этилади, ўйинда бола фаол ҳаракат
қилади, гапиради, ўз билимларини қўллайди.
Ўйин ўзига хос хусусиятга эга. Ўйин боланинг шах
сий ташаббусига кўра вужудга келадиган, ўзининг фаол
ижодий
йўсиндаги, юксак таъсирчанлик руҳи билан
ажралиб турадиган эркин ва мустақил
фаолиятдир.
Ўйин эрталаб нонуштагача (15—20 дақиқа) бошланади
ва нонуиггадан
кейин, машғулотлар ўртасида, очиқ
ҳавода, уйқудан кейин ўтказилади. Эрталаб ролли
ўйинлар, қуриш-ясаш, ҳаракатли ўйинларни ташкил
қилиш тавсия этилади. Машғулот ўртасида ҳаракатли,
қоидали ўйинлар ҳам ўтказиб турилади.
Очиқ ҳаводаги ўйинларга эса югуриш, отиш, сирпа-
ниш билан боғлиқ бўлган ўйинлар, қоидали ўйинлар (оқ
теракми кўк терак, она бўри кабилар) киради.
Кундузги
уйқудан кейинги ўйинларга қурилиш
ўйинлари, эртак бўйича саҳналаштириладиган, ролли
ўйинлар, дидакгик ўйинлар ва ҳ.к. киради. Ижодий
ўйинларга сюжетли — ролл и ўйинлар, саҳналаштирил-
ган ўйинлар, кўриш ясашга доир ўйинлар киради. Ижо
дий ўйинларда болаларнинг теварак-атрофдан олган та-
ассуротлари акс эттирилади. Ижодий ўйин болаларнинг
мустақил ўйини бўлиб, унинг
мазмунини болалар
ўзлари ўйлаб топадилар. Бу ўйинда болаларнинг эркин-
лиги,
мустақиллиги, ташкилотчилиги ва ижодкорлик
қобилиятлари тўлалигича намоён бўлади.
Сюжетли — ролли ўйин
ўз хусусиятига кўра акс эт-
тирувчи фаолиятдир. Теварак-атрофдаги катталар ва
тенгдошларининг ҳаёти ва фаолияти бу ўйин мазмуни
учун манба бўлиб хизмат қилади. Ўйиннинг сюжети —
ўз ҳаракати, муносабатлари билан боғланган воқеа,
|
| |