|
Болаларнинг ҳар хил фаолиятларини илмий асос Pdf ko'rish
|
bet | 143/160 | Sana | 15.06.2024 | Hajmi | 3,66 Mb. | | #264017 |
Bog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)Болаларнинг ҳар хил фаолиятларини илмий асос
ланган тамойиллар асосида алмаиггириб бориш болалар
боғчасининг ҳар хил ёш гуруҳларида болалар ҳаётини
тўғри ташкил этишни таъминлайди.
Болаларнинг
ҳар
томонлама
ривожланишини
таъминлашга қаратилган педагогик жараён мураккаб ва
ранг-барангдир.
Тарбия масалалари таълим-тарбия ишининг ташки-
лий шакллари, болалар фаолиятининг ҳар хил турлари:
машғулотларда таълим бериш орқали, ижодий ва
қоидали ўйинлар, болаларнинг мустақил фаолияти,
уларнинг ўз меҳнати ва катталар меҳнати билан таниш
тириш, ўз-ўзига хизмат қилиш, сайрлар, гигиеник тад-
бирлар орқали амалга оширилади.
Таълим-тарбия ишларини муваффақиятли амалга
ошириш болалар боғчасидаги педагогик
жараённинг
ҳар бир фаолият турини тўғри ташкил этишга
боғлиқцир.
Болалар боғчасининг педагогик жараёнида таълим
муҳим аҳамият касб этади ва кундалик ҳаёт, ўйин,
меҳнат, машғулотлар орқали
амалга оширилади.
Машғулотда таълим ва тарбия вазифалари ҳал этилади.
Болалар теварак-атрофдаги ҳаёт ва табиат билан тани-
шиш, нутқ ўстириш, савод ўргатиш, математика, жис
моний маданият, тасвирий фаолият, мусиқа бўйича энг
оддий тасаввур ва билимларни, малака ҳамда кўникма
системасини эгаллаб оладилар. Болалар эгаллаб олиш-
лари керак бўлган билим, малака ва кўникмалар болалар
боғчаси дастурида белгилаб берилган бўлиб, у болалар
нинг умумий ривожланиши ва уларни мактаб таълимига
тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга.
Машғулотларда
таълим бериш дидактика тамойиллари асосида болалар
нинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб,
|
| |