ўйнаб, ўз манфаатларини жамоа манфаатлари билан




Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/160
Sana15.06.2024
Hajmi3,66 Mb.
#264017
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   160
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

ўйнаб, ўз манфаатларини жамоа манфаатлари билан
уйғунлаштира олиши бир-бирига кўмаклашиш ва уйғо-
www.ziyouz.com kutubxonasi


тишнинг муваффақиятидан хурсанд бўлиш каби яхши
муносабатларни таркиб 
топишига ёрдам беради.
Ўйинлар шахснинг софдиллик, ростгўйлик каби ижо­
бий хислатлари шаклланишига имкон беради. Дидактик
ўйинлар болаларнинг амалий фаолияти саналади. Чун­
ки унда болалар машғулотларда олган билимларидан
фойдаланадилар. Шунинг учун ҳам дидактик ўйинлар
болаларнинг ақлий фаолиятларини кучайтиради, олган
билимларидан ҳар 
хил усулда фойдаланишлари учун
ҳаётий шароит яратиб беради.
Шунингдек, дидактик ўйинлар болаларни теварак-
атроф тўғрисидаги билимларини мустаҳкамлашга ёрдам
беради, ўз шахсий тажрибалари ва машғулотларда олган
билимларини амалда қўллай билишга ўргатади, улардаги
фикрлаш қобилиятлари, ижодий кучлар, сенсор жара­
ённи ривожлантиради, олган билимларини тартибга со-
лади. Дидактик ўйинлар таълим жараёнини енгилроқ
қизиқарлироқ ўтишига ёрдам беради. Болалар ёшларига
мос қизиқарли фаолият орқали ўйинда амалга ошири-
ладиган ақлий тарбия вазифасини жуда осонлик билан
яхши ўзлаштирадилар. Дидактик ўйин катталар томо­
нидан болаларни ақлий ривожлантириш мақсадида яра­
тилади. Унда ўйин элементлари қанча кўп бўлса, бола­
ларга у шунча кўп қувонч бағишлайди. Дидактик
ўйиннинг энг муҳим жиҳати уни ўтказишдан кўзда ту-
тиладиган ғоядир.
Ўйин ғояси болаларда ўйинга қизиқиш уйғотади,
кўпинча.бу ғоя дидактик ўйиннинг бош сабаби бўлади.
Масалан, қутичада нима бор? ким қандай қичқиради? ва

Download 3,66 Mb.
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   160




Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ўйнаб, ўз манфаатларини жамоа манфаатлари билан

Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish