XXIX боб.
БОЛАЛАР БОҒЧАСИДА ПЕДАГОГИК
ЖАРАЁННИ ТАШКИЛ ЭТИШ НИНГ МАҚСАДИ ВА
ВАЗИФАЛАРИ
Режа:
1. Педагогик жараённи ташкил этиш тамойиллари.
2. Педагогик жараённинг ташкил этилиши.
3. Болалар ҳаётини ташкил этишга қўйиладиган та
лаблар.
Физиология,
гигиена,
психология,
педагогика
соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида
болалар боғчаларида
кичкинтойлар ҳаётини ташкил
этишнинг қуйидаги тамойиллари ишлаб чиқилди:
1. Ҳар бир ёш гуруҳида болаларни жамоатчилик
руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳар томонлама ривож-
ланишини
таъминлайдиган бир хил шарт-шароитлар
яратиш.
2. Болаларни ёш гуруҳларига тақсимлашда ҳар бир
гуруҳга фақат бир хил
ёшдаги болаларни танлаш ва
шунга қараб таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш.
3. Болаларнинг ҳар хил фаолият билан шуғулла-
нишлари ва бир-бирлари билан мулоқотга кириша
олишлари учун зарур бўлган моддий муҳитни яратиш.
Бунинг учун гуруҳ хонаси ва майдончани гигиеник, пе
дагогик, эстетик талаблар даражасида керакли асбоб-
анжомлар билан таъминлаш.
4. Болаларнинг ёшига мос кун тартибига риоя
қилиш ва унинг барқарорлигини таъминлаш.
5. Болалар шахсини шакллантирадиган фаолият
турларини ташкил этиш ва бу фаолиятлар учун кун тар-
тибидан маълум вақт ажратиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi