ҳодисалар ва уларнинг ҳаракатлари хурсандчилик ҳиссини пайдо қилади, шунинг учун болани қизиқгириб, унда яхши кайфият уйғотади, бола орга- низмдаги фаолиятни яхшилайди. Ўйин боланинг ақлий ривожланишида ҳам муҳим www.ziyouz.com kutubxonasi
1
ҳамият касб этади. Болалар ўйнашлари учун маълум воситалар ҳам керак. Масалан: болаларнинг ўз <аракатлари, ўйинчоқ ва бошқа материаллар. Болалар нинг кўп ҳаракатлари қуриш - ясаш билан боғлиқ оўлади. Улар соатлаб паровоз, пароход, электравоз қурадилар, уларни аслига ўхшатишга уринадилар. Тар бия воситаларига ўйинчоқ ҳам киради. Ўйинчоқ бола қаракатини тўлдиради, ўйлаган образи ва фикрини амалга оширишга ёрдам беради. Масалан: қўлига қўғирчоқни кўтариб олган қизалоқ ўзини онадек сезади ва ҳақиқий оналар бажарадиган ишни бажаради, уни овқатлантиради, кийинтиради, ухлатади ва ҳ.к. Болалар ўйин жараёнида баъзи бир нарсаларни хоҳлаган нарсаларининг номи билан атаб, худди ўша нарсаларини фараз қилиб жуда яхши ўйнайдилар. Ма салан, қумни, «шакар», ўриндиқни «машина» деб аташи мумкин. Шундай қилиб, ўйин ижтимоий фаолият сифатида жамиятда муайян вазифаларни баджаради. Бола шахси ни ривожланишига катта ҳисса қўшади. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 1. Ўйиннинг мактабгача ёшдаги бола ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти нимада? 2. Ўйинлар қайси жиҳатларига кўра гуруҳланади? Ҳар бир гуруҳ ўйинларига таъриф беринг. www.ziyouz.com kutubxonasi
XXIII боб. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ
БОЛАЛАР БИЛАН ҚУРИЛИШ,
САҲНАЛАШТИРИЛГАН ВА ДИДАКТИК ЎЙИН
МАШҒУЛОТЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ
Реха: