|
орзу интилишлари, мақсадлари рўёбга чиқишининг ка-Bog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)орзу интилишлари, мақсадлари рўёбга чиқишининг ка-
фолати, деб билади.
Юрт тинчлиги Ватан озодлиги ва мустақиллиги би
лан чамбарчас боғликдир. Бировга қарам бўлган халқ
ҳеч қачон эркин ва фаровон яшай олмайди. Шунинг
учун ҳам мустақиллик ҳамда тинчликни асраш борасида
мамлакатимизни тажовузкор кучлардан ҳимоя қилишга
тайёр туришимиз лозим. Юксак маънавият, сиёсий ма-
даният, миллатнинг ғоявий ва мафкуравий етуклиги юрт
www.ziyouz.com kutubxonasi
тинчлигини сақлашнинг муҳим омилидир.
Халқ фаровонлиги.
Мамлакатимизда амалга ошири-
лаётган ислоҳотларнинг олий мақсади халқимиз учун
муносиб турмуш шароити яратишдир. Яъни ислоҳот ис-
лоҳот учун эмас, инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун
хизмат қилиши керак. Жамиятимиздаги ҳар
қан-дай
янгиланиш, ҳар қандай ўзгариш моҳиятида ана шу эзгу
мақсад мужассамдир. Миллий истиқлол мафкураси
фуқароларимизда ҳар
қайси инсон ва оила бадавлат
бўлса, жамият ва давлат ҳам кучли ҳамда қудратли
бўлади, деган тушунчани тарбиялашга хизмат қилмоғи
лозим.
Комил инсон.
Эркин фуқаролик жамиятини маънавий
баркамол, эзгу гояси, ҳаётий эътиқоди бўлган инсонлар-
гина бунёд эта олади. Шунинг учун янгиланаётган жа-
миятимизда сомом авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро
маънавиятини шакллантириш, маънавий-маърифий иш-
ларни юксак даражага кўтариш орқали баркамол инсон-
ларни вояга етказишга катта аҳамият берилмоқда.
Миллатлараро тотувлик.
Бугунги кунда мамлакати
мизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ис-
тиқомат қилади.
Миллатлараро
|
| |