тақиллиги йўлида барча орзу-интилишларимиз, амалий
фаолиятимиз ёруғ келажагимизнинг асоси эканидан да
лолат беради.
Миллий мафкураиинг асосий гоялари
халқимизнинг
мустақил тараққиёт йўлвдаги бош ғоясидан келиб
чиқади ва ўзининг мазмун-моҳияти, фалсафаси, тажри-
баси билан уни халқимизнинг қалби ва онгига янада
чуҳурроқ сингдиришга хизмат қилади.
Ватан равнақи.
Ватан инсоннинг киндик қони
тўкилган тупроқ, уни камол топтирадиган, ҳаётига маз
мун бахш этадиган табаррук маскандир. Ватан равнақи,
аввало, фарзандларига — унинг аҳолисига боғлиқ. Бу
эса ҳар бир юртдошимиз ўзининг маънавий камолоти
учун юксак масъулият ҳис этиши, ўз манфаатини шу
юрт, шу халқ манфаатлари билан уйғунлаштириб яшаши
керак деганидир.
Миллий ғоя ҳеч қачон Ватандан ташқарида илдиз
отмавди ва ривожланмайди. Ватаннинг равнақига хиз
мат қилмайдиган ғоя ҳеч қачон миллий ғоя бўла олмай
ди. Бугунги кунда жамиятимизда тадбиркорлик, эркин
иқгисодий фаолият кенг ривожланаётганлиги, давлати-
мизнинг
иқгисодий
қудрати
ортаётганлиги,
халқимизнинг маънавияти бойиб, илмий салоҳияти кж-
салаётганлиги Ватан равнақига муҳим ҳисса бўлиб
қўшилмоқца.
Юрт тинчлиги
— бебаҳо
неъмат, улуғ саодатдир.
Юрт тинчлиги — барқарор тараққиёт гаровидир.
Ўзбек халқи тинчликни юксак қадрлайди, уни ўз