лоқотда ибрат, намуна бўлиши болани ҳар томонлама




Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/160
Sana15.06.2024
Hajmi3,66 Mb.
#264017
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   160
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

лоқотда ибрат, намуна бўлиши болани ҳар томонлама
диққат билан ўрганиши, унинг шахсий хусусиятларини,
қобилиятларини билиши, педогогик назокатини намоён
қилиши, болаларнинг хулқ-атвори иш натижаларини
ҳаққоний баҳолаши ва уларга ўз вақтида ёрдам кўрсата
www.ziyouz.com kutubxonasi


олиши ҳамда оилавий аҳволи билан қизиқиши зарур
ҳисобланади.
Демак, 
«Кадрлар 
тайёрлаш 
Миллий 
дастури»
ғояларни амалиётга татбиқ этиш республика таълим ти­
зимида олиб борилаётган ислоҳотлар муваффақиятини
таъминлаш таълим муассасаларида фаолият олиб бора-
ётган тарбиячи мураббийларнинг маънавий қиёфаси
ҳамда касбий маҳоратларига ҳам боғликдир. Болани
тарбиялаш ниҳоятда қийин ва мураккаб жараён бўлиб,
жуда қадимдан ушбу фаолиятга жамиятнинг етук киши-
лари жалб этилгандир. Хусусан, қадимги Греция ва Рим
тарихидан яхши биламизки, милоддан аввалги даврлар-
да ҳам ёш авлод тарбияси ўзининг маънавий қиёфаси ва
ақлий қобилияти билан жамият аъзолари ўртасида юк­
сак ҳурмат эҳтиромга сазовор бўлган кишилар, яъни до-
нишмандлар зиммасига ишониб топширилгандир. Ушбу
ҳолат ёш авлод тарбияси унинг ташкил этилиши мазму-
нини фақат шахе камолотини эмас, балки жамият
тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга экан-
лигини англатади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам тарбиячи-мураббий
кадрларни маънавий қиёфаси, ақли салоҳияти ҳамда кас­
бий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар қўйилмоқда.
Айниқса, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президен-
ти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг 9-сессиясида (1997 йил 29 август) сўзлаган

Download 3,66 Mb.
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   160




Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



лоқотда ибрат, намуна бўлиши болани ҳар томонлама

Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish