|
Болаларнинг кайфияти кўп жиҳатдан боғча ва уйдаBog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)Болаларнинг кайфияти кўп жиҳатдан боғча ва уйда
улар ҳаётининг ташкил- этилиши ва мазмунига боғлиқ.
Соғлом бола катталар сингари ўзининг жисмоний кучи-
га ва умумий ривожланиши даражасига қараб тўлақонли
яшашга ҳаракат қилади. У хилма-хил кечинмалар, янги
тушунча ва тасаввурларга ташна бўлади. Бунинг учун
тарбиячи
болаларни
сира
ишсиз
ва
машғулотсиз
қолдирмаслиги керак.
Боғча ёши даврида таълим-тарбия иши тўғри амалга
ошириб борилса, болаларда аввало, интизомлиликни
шакллантиришга ёрдам беради.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда интизомли
ликни ва хулқ маданиятини
тарбиялашда қуйидаги
шарт-шароитлар муҳим:
www.ziyouz.com kutubxonasi
— тарбиячи ота-оналарнинг хулқ маданияти, маъна
вий етуклиги, обрў-эътибори ҳамда уларнинг ўзаро му-
носабатлари;
— болалар яшайдиган хона асбоб-анжомларнинг
тўғри жойлаштирилиши;
— болалар гуруҳида, уларнинг ривожланиши, ёш ху
сусиятига мос бўлган ўйинчоқларнинг етарли бўлиши,
тарбиялашда боланинг онглилигига асосланиш;
— тарбиячининг болалар гуруҳида илтифотлилик
ҳолатини шакллантириш, уларни тозалик ҳамда озода-
ликка ўргатиб бориши.
Демак, таълим-тарбия ишини тўғри амалга ошириб
борилса, болаларда бундай сифатларнинг ҳаммаси му-
ваффақиятли шакллантирилади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Бола шахсини тарбиялашнинг шарт-шароитлари.
2. Бола жамоасини шакллантиришнинг ўзига хос ху
сусиятлари.
3. Болалар жамоасини тарбиялаш жараёнида қандай
сифатлар такомиллашади?
|
| |