|
ли ва адолатли бўлишни ўрганадиларBog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)ли ва адолатли бўлишни ўрганадилар.
Болалар жамоаси турли ёш босқичларида муайян ху-
сусиятларга эга бўлган ҳолда тобора ривожланиб борув-
чи тизимдир.
Мактабгача тарбия ёшда жамоанинг дастлабки асос
лари шаклланади. Мактабгача ёшдаги болалар жамоаси
бу болалар боғчасидаги жамоа, турмуш тарзи биргалик-
даги фаолият асосида бир-бирига боғлиқ мақсад, ман-
фаат ва кечинмалар билан тарбиячи раҳбарлигида бир-
лашган ва уюшган болалар гуруҳидир.
Мактабгача тарбия ёшдаги болалар жамоасида тар
биячи бош ташкилотчи ролини ўйнайди ва болаларда
аста-секин жамоанинг аҳамияти ҳақида умумий натижа-
ларга
эришишда
биргаликда
куч-ғайрат
сарфлаш
қувончи ҳақида ҳар бир боланинг жамоа ҳаётидаги ро
ли ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Мактабгача ёшдаги
болаларнинг умумий қувончли кечинмалари, биргаликда
қилинган мароқли фаолият болалар жамоаси ривожла-
нишининг асосидир.
Мактабгача тарбия ёши охирларига борганда мак
табгача ёшдаги болалар гуруҳида тарбия тўғри йўлга
қўйилган бўлса, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, масъулиятли-
лик каби хусусиятлар намоён бўлади.
Шундай қилиб, жамоа кишиларнинг муайян гуруҳи
бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мақсад қамда
мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган
фаолиятни ташкил этади. Ушбу гуруҳ
аъзолари ўзаро
бирлик, аъзоларининг муносабатлар жараёнидаги тенг-
лик асосида унга
раҳбарлик қилиш ва бир-бирига
бўйсуниш, шунингдек, жамоа олдидаги
жавобгарлик
асосида муайян фаолиятни олиб борадилар. Жамоа ва
уни шакллантириш педагогик фаолиятнинг мақсади
ҳисобланади. Жамоанинг етакчи тарбиявий вазифаси
|
| |