|
шахсни ҳар томонлама тарбиялаш унда ижобий сифат-Bog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)шахсни ҳар томонлама тарбиялаш унда ижобий сифат-
ларини ҳосил қилиш мустаҳкам ҳаётий вазиятни қарор
топтиришдан иборат.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Болалар жамоаси тарбиячи педагог ҳамда болалардан
иборат жамоанинг мураккаб бирлашмаси ўз-ўзини назо
рат, ўз-ўзини бошқарув жараёнини ташкил этувчи мус-
тақил тизим, шунингдек, ўзининг психологик муҳитига
ва анъаналарига эга гуруҳ ҳисобланади. Бугунги кунда
педагог олимлар (Л.И. Новиков ва бошқ.) болалар жа
моаси ривожланиш жараёнини таҳлил қилар экан, уни
қуйидаги уч жиҳатига эътибор берадилар:
а) жамоани дастлабки шакллантириш;
б) жамоани шакллантириш, унинг ҳар бир аъзосини
индивидуал ривожлантириш;
в) тарбияланувчилар амалий фаолиятининг доимий
равишда мураккаблашиб бориши.
Тарбиячи жамоа аъзоларининг биргаликдаги фао-
лиятини ташкил этар экан, жамоа аъзоларининг ижо
бий тажрибага қўшиш имконини берадиган ўзаро муно-
сабатларини шакллантиришга таъсир этадиган шакл ва
методлардан фойдаланади.
Мактабгача
тарбия
ёшидаги
болалар
жамоаси
машғулотларнинг умумийлиги ва ўзаро муносабатлар
нинг муайян тизими туфайли бирлашган болалар
гуруқидир. Унинг шаклланиши бутун тарбиявий жара
ённинг натижаси бўлиб, тарбияланувчилар ҳаёти ва
фаолиятини тўғри ташкил этишга боғлиқ бўлади.
Демак, инсон хулқидаги ижобий сифатлардан бири
кишилар жамоасига қўшила олиш ва ўша жамоа аъзола
ри орасидан муносиб ўрин олишдир. Бу ҳар бир киши-
дан юқори савия ва одоб-ахлоқни талаб этади.
Кишининг одоби, билими, жисмоний камоли, жа
|
| |