VIII
боб.
БОЛАЛАР ЖАМОАСИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
БОЛА ШАХСИДАГИ
АХЛОҚИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ.
ШАХС ВА ЖАМОА
Реха:
1. Болалар жамоасини шакллантиришнинг ўзига хос
хусусиятлари.
2. Жамоани шакллантириш босқичлари.
4.
Болалар жамоасини шакллантиришнинг моҳияти
ва ахлоқий тарбия вазифалари.
Жамоа сўзи
лотинча «коллективус» сўзининг тар-
жимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис,
бирлашма, гуруҳ маъноларини англатади. Ёки жамоа де-
ганда кишилардан иборат гуруҳ тушунилади.
Жамоа ва жамоа орқали тарбиялаш тарбия тизими
да алоҳида аҳамият касб этадиган тамойиллардан бири-
дир. Боланинг ҳар томонлама ривожланиши ва шахе
сифатида шаклланишида жамоанинг етакчи ўрин тути-
ши ҳақидаги фикр педагогика фанининг ривожланиш
даврларидаёқ билдирилган.
Шунинг учун ҳам болалар жамоасининг ривожла
ниш педагогик жиҳатдан
бошқариладиган жараёндир.
Жамоага раҳбарлик қилишнинг асосий вазифаси педа
гогик ёндашишнинг илмий асосланган тизими ёрдамида
жамоа аъзоларини тарбиялаб, вояга етказишдан иборат.
Жамоанинг тарбиявий вазифалари унинг аъзолари олиб
борадиган мазмунли билиш, алоқа фаолияти жараёнида
амалга оширилади.
Жамоада болалар, энг аввало, муомала меъёрларини
амалда ўзлаштирадилар, ўз хатти-ҳаракатларини бошқа
www.ziyouz.com kutubxonasi