• 8-БЎЛИМ. СУҒУРТА ДАЪВОСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
  • Суғурталовчининг мажбуриятлари




    Download 0.7 Mb.
    bet6/11
    Sana11.10.2023
    Hajmi0.7 Mb.
    #87534
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    t29 3 2 (3)
    Homidova Shaxnoza Toxirovna, Kurs ishi mavzu Reklama turlari va shakllari. Mediadizayn (25.
    7.4. Суғурталовчининг мажбуриятлари:
    а) ушбу Шартномада белгиланган муддатда Суғурта полисини бериши;
    б) барча зарур ҳужжатларни олиб, суғурта ҳодисасини тан олгандан кейин ушбу Шартномада келишилган миқдор ва муддатда суғурта товони тўловини амалга ошириши;
    в) Суғурта қилдирувчига ушбу Шартнома бўйича маслаҳатлар бериши;
    г) ушбу Шартнома амалда бўлган муддатда Суғурта килдирувчи ва/ёки Наф олувчидан олинган ахборотни сир сақлаши, Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат идораларига ахборот тақдим этиши шарт бўлган ёки ушбу шартнома бўйича ахборотни ошкор қилишга Суғурта қилдирувчининг ёзма рухсати бўлган ҳолатлар бундан мустансо.


    8-БЎЛИМ. СУҒУРТА ДАЪВОСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
    8.1. Суғурталовчидан суғурта товонини тўлаш бўйича талабга асос бўлиши мумкин бўлган воқеа содир бўлса, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/Ҳайдовчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
    - дарҳол содир бўлган воқеа тўғрисида мутасадди идораларга (йўл ҳараркати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар идораларига ва б.) хабар қилиши;
    - имкони бўлиши биланоқ дарҳол, лекин 72 соатдан кечиктирмасдан Суғурталовчини бу ҳақда хабардор қилиши ва воқеа содир бўлгандан кейин 5 (беш) иш куни ичида Суғрталовчига воқеа жойи, сабаби ва тавсилотлари кўрсатилган ёзма хабарномани йўллаши.
    Суғурта товони тўлови тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилишини шарт:
    а) Суғурта полиси;
    б) Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
    в) Транспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳнома;
    г) Ишончнома ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжат;
    д) Воқеа сабаби ва тавсилотларини кўрсатган ҳолда содир бўлган воқеани тергов қилишга ваколати бор мутасадди идоралардан тегишли маълумотнома;
    е) Баҳолаш фаолиятини амалга оширишга лицензияси бор баҳоловчи ташкилот томонидан барча ишлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар кўрсатилган моддий зарарни баҳолаш бўйича ҳисоб-китоб.
    ж) суғурта товони тўлаш ва зарар миқдорини аниқлаш учун Суғурталовчи талаб қилган бошқа ҳужжатлар;
    Ушбу Шартноманинг 8.1 «а» - «е» бандларида назарда тутилган ҳужжатлар улардан нусха кўчирилиб, тақдим этилган ҳужжатлар ҳақиқий эканлиги тасдиқлангандан кейин Суғурта қилдирувчига қайтарилади.
    8.1.1. Суғурта қилинган ТВ нинг олд шамол тўсадиган ойнаси предметларнинг урилиши ёки тушиб кетиши натижасида шикастланган ёки парчаланган тақдирда, суғурта товони суғурта суммасидан 2% гача (икки фоизгача) миқдорда тўланади. Бунда мазкур ҳолат бўйича суғурта товони жами суғурта даври учун 1 (бир) марта ва ваколатли органларнинг ҳужжатларини тақдим этиш талаб қилинмаган ҳолда тўланади.
    Суғурта қилинган ТВ нинг олд шамол тўсадиган ойнаси шикастланган ёки парчаланган бошқа ҳолларда (шу жумладан ЙТҲ, учинчи шахслар ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида) суғурта товонини тўлаш масаласини кўриб чиқиш учун суғурта ҳодисаси фактини тасдиқлайдиган ваколатли органларнинг ҳужжатлари талаб қилинади.
    8.2. Суғурта қилдирувчи ҳар қандай йўқотиш ва/ёки шикастланиш ҳақида хабар қилганда Суғурталовчи ўз ходимини ёки бошқа шахсни содир бўлган воқеанинг тури, сабаби ва тавсилотларини батафсил ўрганиш учун юборишга ҳақли.
    8.3. Барча зарур ҳужжатларни ва ушбу воқеага алоқадор тавсилотларни ўргангандан сўнг Суғурталовчи содир бўлган воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олиш ёки тан олмаслик ҳақида қарор чиқаради.
    8.4. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ёки тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товонини тўлашни сўраб мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим.
    8.5. Воқеа содир бўлганлиги муносабати билан жиноий иш, фуқаролик иши ёки маъмурий иш қўзғатилган тақдирда Суғурталовчи мутасадди идоралар тегишли қарор чиқаргунга қадар тўланадиган маблағлар хақидаги қарорини кейинга қолдиришга ҳақли.
    8.6. Суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини, шунингдек етказилган зарарларни исботлаш Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчи зиммасида.
    8.7. Суғурта воқеасининг тавсифи ва тавсилотларидан келиб чиқиб, Суғурталовчи ушбу Шартноманинг 8-бўлимида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳаммасини ҳам талаб қилмасдан содир бўлган воқеани тан олиш ёки тан олмаслик (суғурта товони тўловини рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин



    Download 0.7 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 0.7 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Суғурталовчининг мажбуриятлари

    Download 0.7 Mb.