• 3.2. Махсус қўшимча шарт
  • 4-БЎЛИМ. УМУМИЙ ИСТИСНОЛАР
  • Положение о департаменте




    Download 0.7 Mb.
    bet3/11
    Sana11.10.2023
    Hajmi0.7 Mb.
    #87534
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    t29 3 2 (3)
    Homidova Shaxnoza Toxirovna, Kurs ishi mavzu Reklama turlari va shakllari. Mediadizayn (25.
    3-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲИМОЯСИ
    3.1. Мазкур Шартнома шартларига кўра, Суғурталовчи Шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган суғурталанган транспорт воситасига суғурта ҳимоясини билвосита қуйидаги қалтисликлар натижасида суғурта ҳодисаси содир бўлганда тақдим этади:
    - ёнғин, портлаш, яшин уриши;
    - сув босиши, бўрон, довул, ёмғир, дўл, қалин қор ёғиши, сел;
    - зилзила, ер силжиши, кўчки;
    - йўл-транспорт ҳодисаси;
    - предметларни келиб урилиши/қулаши;
    - учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари.
    3.2. Махсус қўшимча шарт:
    Ушбу билан Шартнома бўйича томонлар мустақил қисмлар, тизимлар, боғловчи қисмлар, мосламаларга (олиб қочишга қарши ускуналар, автомагнитолалар, овоз кучайтиргичлар, карнай(динамик)лар, спорт дискалари, ҳар қандай турдаги антенналар ва ҳоказоларга) етказилган зарар, агар улар ишлаб чиқарувчи завод томонидан ўрнатилмаган, суғурталанган транспорт воситаси тўпламига киритилмаган ёки ушбу Шартнома билан қўшимча жиҳоз сифатида суғурталанмаган бўлса, ушбу Шартнома бўйича қопланмаслигини тасдиқлайдилар ва бунга рози бўладилар.


    4-БЎЛИМ. УМУМИЙ ИСТИСНОЛАР
    4.1. Ушбу Шартнома билан қуйидаги шарт-шароитда суғурталанган транспорт воситасига етказилган зарарлар қопланмайди:
    а) суғурталанган транспорт воситаси ихтёрида бўлган Суғурта қилдирувчи/Ҳайдовчининг ёки Наф олувчининг суғурта ҳодисаси содир бўлишига йўналтирилган, қасддан қилган ҳаракатлари, ўз фуқаролик бурчини адо этиш ёки Суғурта қилдирувчи/Ҳайдовчи ёки учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар бундан мустасно;
    б) Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи томонидан суғурталанган транспорт воситаси ҳақида аввалдан ёлғон эканлиги маълум бўлган маълумотларни хабар қилиниши;
    в) Суғурталанган транспорт воситасини алкоголь ва/ёки токсик ва/ёки гиёҳванд моддалардан ва/ёки ҳар қандай турдаги мастлик ҳолатида бўлган шахс бошқариши;
    г) Транспорт воситасидан фойдаланиш шартларини белгиловчи ҳужжатнинг (йўриқнома, қоида, қўлланма, низом ва ш.к.) шартларини, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, ёнувчан ва портловчи моддалар ва буюмларни ташиш қоидаларини ва ш.к. бузилиши;
    д) Суғурта қилдирувчи / Наф олувчи транспорт воситасидан бошқаришни ўргатиш ёки мусобақа ва синовларда қатнашишда фойдаланиши;
    е) Суғурта қилдирувчи / Наф олувчи / Ҳайдовчи ёки суғурталанган транспорт воситасидан фойдаланиш ёки уни бошқариш ишониб топширилган шахс томонидан фирибгарлик ҳаракатлари ёки ҳар қандай ёлғончилик;
    ж) Суғурталанган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари бузилиши, суғурталанган носоз транспорт воситасидан фойдаланиш;
    з) Темир йўлни кесиб ўтиш қоидасини бузиши, светофорнинг ман этувчи чироғига ўтиш ёки белгиланган йўналишга қарши юриши;
    и) Суғурталанган транспорт воситасининг ушбу шартнома амал қилишидан аввал бўлган носозлиги ёки нуқсонлари бу ҳақида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/Ҳайдовчи билганлиги ёки билмаганлигидан қатъий назар;
    к) Суғурталанган транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ транспорт воситаларини бошқариш учун ҳуқуқи ва рухсати (ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома ва ш.к.) бўлмаган шахс томонидан бошқарилиши. Ушбу банддаги қоидалар суғурталанган транспорт воситаси ўзлаштирилган ҳолатларда қўлланилмайди.
    4.2. Ушбу Шартнома бўйича ғилдиракларнинг ва/ёки шиналарнинг қатнов йўлининг нотекислиги ёки ёмон ҳолати, ўткир буюмларни босиши ва ш.к. сабабли зарарланиши, агар бу суғурталанган транспорт воситаси шикастланиши ёки нобуд бўлишига олиб келмаса, қопланмайди.
    4.3. Ушбу Шартнома суғурталанган транспорт воситасига қуйидагилар натижасида етказилган тўлиқ ёки қисман зарарни (йўқотишни) қопламайди:
    а) ҳарбий босқинчилик ҳаракатлари, ҳарбий ҳаракатлар ёки ҳарбийга ўхшаш ҳаракатлар (уруш эълон қилинганлиги ёки қилинмаганлигидан қатъий назар), фуқаролик уруши;
    б) ғалаён, фуқароларнинг оммавий тартибсизликлари, миллий тавсифдаги иш ташлашлар;
    в) шахс ёки гуруҳ томонидан амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари;
    г) амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси суд идоралари қарорига мувофиқ суғурталанган транспорт воситасини мажбурий олиб қўйилиши оқибатида мулкдорликдан доимий ёки вақтинчалик маҳрум бўлиш.
    4.4. Махсус истиснолар:
    Қуйидагилар суғурта ҳодисалари деб тан олинмайди:
    а) транспорт воситасини, унинг алоҳида қисмлари ва боғловчи қисмларини улардан фойдаланиш ва/ёки фойдаланмаслик оқибатида табий эскириши;
    Лекин транспорт воситаси табий эскириши натижасида транспорт воситаси нобуд бўлиши ёки шикастланиши ушбу Шартномага мувофиқ қопланади.
    б) суғурталанган транспорт воситаси товар кўринишининг йўқотилиши ва ишлаб чикарувчи завод йўл қўйган нуқсон;
    в) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг суғурталанган транспорт воситасини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлари;
    г) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/Ҳайдовчи транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларини бузиши билан боғлиқ харажатлар.
    4.5. Агар зарар микдори ўрнатилган франшиза миқдоридан ошмаса, Суғурталовчи суғурта товони тўловидан озод бўлади. Франшиза миқдори зарар миқдоридан кам бўлса, суғурта товони тўланаётганда франшиза миқдори тўланиши лозим бўлган суғурта товонидан чегириб қолинади.
    4.6. Суғурталовчи ушбу Шартномада кўрсатилмаган ва/ёки тавсифланмаган ҳар қандай мажбуриятга нисбатан ўз зиммасига мажбурият олмайди. Суғурталовчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ҳам суғурта товони тўловидан озод бўлади..



    Download 0.7 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 0.7 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Положение о департаменте

    Download 0.7 Mb.