• 7.2. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари
  • 7.3. Суғурталовчининг ҳуқуқлари
  • -БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ




    Download 0.7 Mb.
    bet5/11
    Sana11.10.2023
    Hajmi0.7 Mb.
    #87534
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    t29 3 2 (3)
    Homidova Shaxnoza Toxirovna, Kurs ishi mavzu Reklama turlari va shakllari. Mediadizayn (25.
    7-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
    7.1. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг ҳуқуқлари:
    а) Суғурталовчи билан келишган ҳолда ушбу Шартномага ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиши;
    б) Ушбу Шартнома бўйича Суғурталовчидан маслаҳатлар олиши;
    в) Суғурта полиси йўқолган тақдирда унинг дубликатини олиши.
    7.2. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари:
    а) ушбу Шартнома билан белгиланган тартиб ва муддатда суғурта мукофотини тўлаши;
    б) суғурталанган транспорт воситасини ёнғинга қарши қоидаларга тўлиқ мос ҳолатда сақлаши, назоратчи идораларнинг талаблари ижросини таъминлаши, фойдаланиш бўйича тегишли қоидаларга амал қилиши;
    в) ушбу Шартномани тузаётганда ариза-сўровномада кўрсатилган, ўзига маълум бўлган тавсилотлардаги ўзгаришлар ҳақида, агар бу ўзгаришлар қалтислик даражасига сезиларли таъсир қилса, дарҳол хабар бериши;
    г) ушбу Шартнома доирасида Суғурталовчидан суғурта товонини тўлаш ҳақида талабга асос бўлиши мумкин бўлган воқеа содир бўлганда Суғурталовчини у содир бўлганлиги ҳақида ушбу Шартноманинг 8.1-бандида кўрсатилган муддат ва услубда хабардор қилиши;
    д) Суғурталовчи даъвони кўриб чиқиш ва регресс талабини амалга ошириш мақсадида талаб қилиши мумкин бўлган барча ҳаракатлар ва амалларни Суғурталовчининг ҳисобидан бажаришга рози бўлиши;
    е) ушбу Шартнома амалда бўлган муддатда Суғурталовчидан олинган ахборотни сир сақлаши, Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат идораларига ахборот тақдим этиши шарт бўлган ҳолатлар бундан мустансо.
    7.3. Суғурталовчининг ҳуқуқлари:
    а) суғурта ҳодисаси содир бўлиши эҳтимолини камайтиришга йўналтирилган олдини олиш чораларини амалга ошириши;
    б) суғурта ҳодисаси содир бўлиши қалтислиги даражасини тавсифловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши. Ушбу Шартнома амалда бўлган муддатда қалтислик даражаси ўзгарган тақдирда, шарт-шароитдан келиб чиқиб, суғурта мукофоти миқдори оширилиши ёки камайтирилиши мумкин;
    в) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи тақдим этган ҳужжат ва ахборотни ҳақиқий эканлиги/ростлиги/объективлиги нуқтаи назаридан, шунингдек Суғурта қилдирувчи ушбу Шартнома шартларини бажаришини текшириши;
    г) Суғурта қилдирувчи/Ҳайдовчи ва/ёки Наф олувчи ушбу Шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда суғурта товони тўловини рад этиши;
    д) ушбу Шартноманинг 8.1-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ҳаммасини талаб қилмасдан ҳам воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олиш ёки олмаслик (ёки суғурта товони тўловини рад этиш) ҳақида қарор қабул қилиши;
    е) суғурта мукофоти (ёки унинг қисми) ушбу шартномада келишилган муддатда тўланмаган тақдирда суғурта шартномаси амал қилишини бир томонлама бекор қилиши ҳамда натижада Суғурта шартномаси амал қилиши тўлов муддати тугаган пайтдан бошлаб (мазкур навбатдаги тўлов амалга оширилиши лозим бўлган санадан эътиборан) тугайди ва ўз юридик кучини йўқотади (автоматик тарзда бекор бўлади) ҳамда Суғурталовчи учун суғурта товонини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқармайди;
    ж) суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурта қилдирувчидан суғурта ҳодисаси содир бўлишига олиб келган ҳолатларни текшириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш;
    з) Суғурталовчининг сўровини олгандан кейин, унга суғурта ҳодисаси билан боғлиқ маълумотлар ва/ёки ҳужжатлар Суғурта қилдирувчи томонидан 30 (ўттиз) кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, суғурта даъвоси ҳужжатларини кўришни тўхтатиш ва суғурта товонини тўлашга рад жавобини бериш.

    Download 0.7 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 0.7 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

    Download 0.7 Mb.