• 1-махсус қўшимча шарт
  • 2-махсус қўшимча шарт
  • 3-махсус қўшимча шарт
  • -БЎЛИМ. СУҒУРТА ТОВОНИ ТЎЛОВИ




    Download 0.7 Mb.
    bet7/11
    Sana11.10.2023
    Hajmi0.7 Mb.
    #87534
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    t29 3 2 (3)
    Homidova Shaxnoza Toxirovna, Kurs ishi mavzu Reklama turlari va shakllari. Mediadizayn (25.
    9-БЎЛИМ. СУҒУРТА ТОВОНИ ТЎЛОВИ
    9.1. Суғурталовчи суғурта товони тўловини суғурта ҳодисасини тан олиб, Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномани имзолагандан кейин 10 (ўн) иш куни ичида амалга оширади.
    9.2. Суғурталанган транспорт воситасидан маҳрум бўлиш ёки уни шикастланишида товон тўлаш тартиби.
    Суғурталовчи содир бўлган воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олган тақдирда қуйидаги коидаларга риоя килган ҳолда тўланиши лозим бўлган суғурта ҳодисасининг микдори аниқланади:
    9.2.1. транспорт воситаси олиб қочилган ёки тўлиқ нобуд бўлган тақдирда – Суғурталовчи транспорт воситаси суғурталанган суғурта пулини тўлайди.
    9.2.2. Суғурталанган транспорт воситаси шикастланган тақдирда, Суғурталовчи ўзининг хоҳишига кўра суғурталанган транспорт воситасини таъмирлаш ишларини ташкиллаштиради ёки баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси бўлган баҳоловчи ташкилот тузган моддий зарарни баҳолаш наряд-буюртма/ҳисоб-китоб миқдорида, агар Шартнома билан франшиза ўрнатилган бўлса, франшизани чегириб қолган ҳолда, лекин ушбу Шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган суғурта пулидан ошмаган миқдорда Суғурта қилдирувчига / Наф олувчига суғурта товонини нақдсиз пул кўринишда тўлайди.
    1-махсус қўшимча шарт:
    Ушбу билан Шартнома бўйича томонлар ушбу Шартномага мувофиқ Суғурта қилдирувчи / Наф олувчи/Ҳайдовчининг суғурталанган транспорт воситасини ўзгартириш/ такомиллаштириш/янгилаш билан боғлиқ харажатлари қопланмаслигини тасдиқлайдилар ва бунга рози бўладилар;
    2-махсус қўшимча шарт:
    Ушбу билан Шартнома бўйича томонлар ушбу Шартномага мувофиқ суғурта ҳодисаси ёки ҳар қандай зарар ва/ёки об-ҳаво омиллари таъсири оқибатида суғурталанган транспорт воситаси товар кўринишини йўқотиши қопланмаслигини тасдиқлайдилар ва бунга рози бўладилар.
    3-махсус қўшимча шарт:
    Суғурталовчи шунингдек қуйидаги харажатларни қоплайди:
    а) суғурта ҳодисасидан келиб чиққан ва ҳужжатлар билан тасдиқланган, транспорт воситасини таъмирлаш жараёнида аниқланган яширин шикастларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар;
    б) суғурта ҳодисаси содир бўлиши натижасида транспорт воситасига етказилган зарарни баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга баҳоловчи ташкилот амалга оширган баҳолаш билан боғлиқ харажатлар;
    Суғурта қилинган ТВ га суғурта ҳодисаси юз бериши оқибатида етказилган зарарни баҳолаш бўйича харажатлар юзага келган тақдирда, суғурта товони сарфланган харажатлар миқдорида, аммо Суғурта полисида кўрсатилган суғурта суммасидан ортиқ бўлмаган ҳолда, қуйидаги тартибда тўланади:
    Суғурта қилинган ТВ га суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида етказилган зарарни баҳолаш ташкилоти томонидан ўтказилган баҳолаш билан боғлиқ бўлган, ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар суғурта ҳодисаси юз бериши кунига белгиланган битта базавий ҳисоблаш миқдори доирасида қопланади.

    Download 0.7 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 0.7 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -БЎЛИМ. СУҒУРТА ТОВОНИ ТЎЛОВИ

    Download 0.7 Mb.