• Суғурта пули
  • Суғурта ҳодисаси
  • Суғурта товони
  • Шартсиз франшиза
  • Суғурта шартномаси амал қилиш муддати
  • Географик ҳудуд
  • Учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари
  • Учинчи шахслар
  • Товар кўринишининг йўқотилиши
  • -БЎЛИМ. ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАР




    Download 0.7 Mb.
    bet2/11
    Sana11.10.2023
    Hajmi0.7 Mb.
    #87534
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    t29 3 2 (3)
    Homidova Shaxnoza Toxirovna, Kurs ishi mavzu Reklama turlari va shakllari. Mediadizayn (25.
    2-БЎЛИМ. ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАР
    Қуйида келтирилган, ушбу шартномада фойдаланилган атамалар, агар бошқача келишилмаган бўлса, қуйидаги маъноларга эга:
    2.1. Суғурта полиси – Суғурталовчининг суғурта товони тўлаш бўйича мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи, Суғурта қилдирувчига суғурта мукофоти тўлангандан кейин бериладиган ҳужжат.
    2.2. Суғурта пули – Суғурталовчининг ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлари ҳажмининг чегарасини акс эттирувчи пул маблағлари миқдори.
    2.3. Суғурта мукофоти – Суғурта қилдирувчи / Наф олувчи Суғурталовчига ушбу Шартнома билан келишилган тартиб ва муддатда тўлаши шарт бўлган суғурта учун тўлов.
    2.4. Суғурта ҳодисаси – Суғурталанган транспорт воситасининг суғурта муддати мобайнида бевосита ушбу Шартноманинг 3 – бўлимида келтирилган қалтисликлардан тўғридан – тўғри жисмоний шикастланиши, йўқотилиши ёки нобуд бўлиши натижасида Суғурта қилдирувчи / Наф олувчининг мулкий манфаатларига зарар етиши.
    2.5. Суғурта товони – Суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчи / Наф олувчининг зарарларини қоплаш учун тўланадиган пул маблағлари миқдори.
    2.6. Наф олувчи – Суғурта қилдирувчи томонидан ушбу Шартнома бўйича суғурта товонини олувчиси сифатида тайинланган ва Шартномада кўрсатилган шахс.
    2.7. Шартсиз франшиза – Суғурта шартномасида назарда тутилган, Суғурталовчи томонидан қопланмайдиган Суғурта қилдирувчи зарарларининг бир қисми.
    2.8. Суғурталанган транспорт воситаси – ишлаб чиқарувчи завод тўпламидаги, гаровга қўйилаётган ва ушбу Шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган транспорт воситаси (қуйида – «суғурталанган транспорт воситаси» ёки «транспорт воситаси»).
    2.9. Ҳайдовчи – Суғурталанган транспорт воситасини бошқаришга рухсат берадиган тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталанган транспорт воситасини бошқариш рухсатномасига (ишончнома ва/ёки йўл варағига) эга бўлган шахс.
    2.10. Суғурта шартномаси амал қилиш муддати – Суғурта шартномаси амалда бўладиган давр.
    2.11. Суғурта муддати – Суғурта полисида кўрсатилган давр. Ушбу шартнома билан шартлашилган суғурта, мазкур шартнома кучга киргандан кейин содир бўлган суғурта ҳодисаларига нисбатан тадбиқ этилади ва суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.
    2.12. Географик ҳудуд – Суғурта полиси амалда бўладиган ҳудуд. Ушбу Шартнома бўйича, агар бошқа шартлар келишилмаган бўлса, Географик ҳудуд бўлиб Ўзбекистон Республикаси ҳисобланади.
    2.13. Учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари – Суғурталанган транспорт воситаси ёки унинг алоҳида қисмларининг учинчи (ўзга) шахслар томонидан ёндирилиши, синдирилиши, бузилиши, ўзлаштирилиши, шунингдек учинчи шахсларнинг қонунга зид/ҳуқуқбузарлик/ноқонуний ҳаракатлари натижасида йўқотилиши ёки шикастланиши.
    2.14. Учинчи шахслар – Суғурта қилдирувчи / Наф олувчи / Ҳайдовчидан бошқа ҳар қандай шахслар.
    2.15. Йўл-транспорт ҳодисаси – Транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, одамларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқача тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса.
    2.16. Товар кўринишининг йўқотилиши – Суғурта ҳодисаси натижасида олинган шикастланишларни, шунингдек об-ҳаво ва/ёки доимий таъсир этувчи омиллар натижасида юзага келган зарарни бартараф этиш мақсадида суғурталанган транспорт воситасини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширилиши оқибатида транспорт воситасининг ҳақиқий қийматининг йўқотилиши ва/ёки бошқа зарарни англатади.



    Download 0.7 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 0.7 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -БЎЛИМ. ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАР

    Download 0.7 Mb.