• Ҳуқуқий маданият
  • Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming




    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet477/551
    Sana15.05.2024
    Hajmi15,84 Mb.
    #234763
    1   ...   473   474   475   476   477   478   479   480   ...   551
    Bog'liq
    Asosiy oxirgi 17.05.2023 18.20

    Ҳуқуқий онг
    – ҳуқуқшунослик, фал. соҳаларига оид категория; ҳуқуқий 
    ҳодисаларни акс эттирувчи, ҳуқуқий қадриятларни англаш, зарур ҳуқуқий тартибни 
    сақлаш билан боғлиқ ижтимоий гуруҳ ва индивидуал онгга мансуб тушунча. 
    Ҳуқуқий онг жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, унинг маданий-ҳуқуқий, 
    сиёсий шарт-шароитлари билан тавсифланади. 
    Ҳуқуқий маданият
    – кишиларнинг 
    ҳуқуқий билим даражаси, ҳуқуққа нисбатан онгли муносабат, ҳуқуқни ҳурмат қилиш 
    ва унга риоя қилишни ифодаловчи атама
    9

    Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурида “Жамият ва 
    давлат 
    тараққиётининг 
    хозирги 
    холати 
    ҳуқуқий 
    муносабатлар 
    барча 
    иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини ҳар 
    томонлама оширишни талаб қилмокда. Ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий 
    эътиқод ва изчил амалий фаолият мажмуи сифатида жамият ва давлат олдида 
    турган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайди”.
    10
    Жамиятда 
    ҳуқуқий маданиятни юксалтириш учун аввало, жамият аъзолари билан давлат 
    тараққиётининг хозирги холати ҳуқуқий муносабатлар барча иштирокчиларининг 
    ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама оширишни талаб 
    қилмокда. Ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий 
    фаолият мажмуи сифатида жамият ва давлат олдида турган вазифаларнинг 
    муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайди. 
    Ҳуқуқшунос олимлар У.Таджнханов, А.Саидовлар ҳуқуқий маданият тушунчасига 
    қуйидагича таъриф берганлигини кўришимиз мумкин, Ҳуқуқий маданият деганда 
    жамиятда қарор топган ҳуқуқий тизимнинг даражасини, халқнинг бу ҳуқуқ 
    тизимидан хабардорлик даражасини, фукароларнинг қонунга бўлган ҳурмати, 
    ҳуқуқий нормаларнинг ижро этилиш даражаси, ҳуқуққа риоя килмаганларга 
    муросасиз бўлиш, қонунга итоаткорлик даражасини тушунамиз. Ушбу масалалар 
    бўйича жамиятда ташкил топган ғоя ва фикрлар, назария ва мафкура ҳуқуқий 
    маданият назарияси тушунчасини вужудга келтиради
    11
    . Юқоридаги ҳуқуқшунос 
    олимларнинг қарашларига таянган ҳолда ҳуқуқий маданиятга қуйидаги таърифни 
    келтириб ўтамиз, Ҳуқуқий маданият жамият аъзоларининг ҳуқуқий тизимга бўлган 
    муносабати, фуқароларнинг ҳуқуқ соҳасини қандай тушуниши, халқнинг 
    конунларда белгилаб қўйилган бурч ва мажбуриятларни бажариши, қонунни 
    билмаслик жавобгарликдан озод этилмаслигини, мамлакатимизда қабул 
    қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини билиши ва унга амал қилиши 
    назарда тутилади. 
    Глобаллашув асри деб аталаётган бугунги кунда ёшларни тажовузкор ғоялардан 
    асраб қолишда педагогик таълим омили муҳим аҳамият касб этади. Зеро азалдан 
    эзгу мақсадлар йўлида амалга оширилаётган тарбия доимо ўзининг ижобий 
    натижаларини кўрсатиб келган. Халқимиз тарбия босқичларида танаффус 
    бўлмаслигини доимо айтиб, тушунтириб келганлар. 
    Чунки ҳамма даврларда ҳам тарбия босқичида беқарорлик, сусткашлик 
    эътиборсизлик, лоқайдлик тарбиянинг моҳиятини тушуна олмаслик ва хуқуқий 
    9
    Маънавєят асосєѕ тушунчалар єѓоҳлє луғатє. Ғофур Ғулом номєдагє нашрєёт
    -
    матбаа єђодєѕ уѕє 
    Тошкент
    -
    2009 ѕ. 755 б
    10
    Фѓбекєстон Республєкасє Олєѕ Мађлєснєнг ахборотномасє. 1997. № 9.
    6
    Тадђєханов У., Саєдов А. Ҳуқуқєѕ маданєят наѓарєясє. Дарслєк. 2 томлє. 1
    -
    том / Масъул 
    мухаррєр академєк Ш.З. Ураѓаев 

    Т.: Фѓбекєстон Республєкасє ИИВ Академєясє, 1998,

    316 б. 11 –
    б.


    583 
    билимни эгалламаганлик турли салбий ҳолатларга сабаб бўлган. Ана шу 
    машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимизни, энг аввало, 
    Конституциямиз билан боғлашимиз, албатта, бежиз эмас. Нега деганда, Асосий 
    қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва 
    ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб 
    берди. 
    Тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг 
    Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч 
    кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг 
    қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий 
    демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам 
    пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. 
    Шу боисдан мамлакатимиз раҳбари педагогик таълим ва тарбия асрлар давомида 
    халқимиз томонидан улуғлаб келинганлигини қайд этар экан, донишмандларнинг 
    “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди” деган қарашларига 
    таяниш муҳимлигини инобатга олиб, “Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бўшлиқ 
    пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди” деган фикрни алоҳида таъкидлаб 
    ўтади
    12
    . Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, Ёшларнинг таълим ва тарбияси 
    канча мукаммал бўлса уларнинг жамият тараққиётидаги ислоҳотларга дахлдорлик 
    туйғуларининг шаклланиши, Ватан олдидаги бурч ва мажбуриятларини бажаришда 
    ҳам муҳим ўрин тутади. 
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 
    декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилганидек, “Олдимизга 
    қўйган улкан вазифаларни амалга оширишда биз учун куч-қудрат манбаи бўладиган 
    миллий ғояни ривожлантиришимиз зарур”. Олий Мажлисга мурожаат қилиш 
    жараёнида бу фикрлар бежизга таъкидланмади. Чунки, ҳозирги кунда дунё 
    цивилизациясида ғоявий таҳдидлар ва мафкуравий ҳуружлар кучайиб бораётган 
    даврда мамлакатимиз ёшларини турли хавф-хатарлардан асраб қолишда айнан 
    миллий ғоянинг ривожлантирилиши, ёвуз ғояларга қарши ёшларда мафкуравий 
    иммунитетини шакллантирилиши зарур. 
    Бу фикрлар бўлажак мутахассисларда касбий педагогик компетентлиликни 
    шакллантириш 
    нечоғлик 
    зарурлигини, 
    бу 
    борадаги 
    фаолиятни 
    янада 
    такомиллаштириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш лозимлигини кўрсатмоқда. 
    Шунингдек, бугунги ахборот ва информация асрида ёшларни мафкуравий 
    хуружлардан асраб қолиш учун биргина шу компетентлик етарли эмас. Ўз ўрнида 
    тобора шиддат билан давом этаётган бугунги глобализация жараёнларида касбий 
    педагогик компетентлилик билан бир қаторда бўлажак мутахассисларда ғоявий-
    мафкуравий компетентлиликни шакллантириб бориш ҳам муҳим аҳамият касб 
    этишини унутмаслигимиз керак. 
    Ёшларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш орқали хуқуқий 
    маданиятни таркиб топтириш учун мафкуравий профилактикани тўғри олиб бориш 
    лозим. Мафкуравий профилактика – турли хил ижтимоий институтлар томонидан 
    амалга ошириладиган турли шакллардаги ғоявий, тарбиявий, маънавий, 
    мафкуравий ишларнинг мажмуи бўлиб бу муҳим жараён бугунги куннинг ғоявий 
    тарбия тизимини ўз ичига олади. 
    Бугунги кунда мамлакатимиз ёшларининг катта фоизини таълим тизими ўз 
    ичига қамраб олгани учун ҳам педагогларнинг улар фаолиятининг олдига кўпроқ 
    вазифалар қўйилмоқда чунки таълим бериш жараёнида ишларнинг кучайтириб 
    бориш юзага келиши мумкин бўлган ғоявий бўшлиқнинг олдини олишга ҳамда 
    7
    Ш.Мєрѓєёев Мєллєѕ тараққєёт ѕўлємєѓнє қатьєят бєлан давом эттєрєб янгє босқєчга кўтарамєѓ Тошкент 
    Фѓбекєстон. 505 бет).


    584 
    жамият ҳаётининг издан чиқишга сабаб бўладиган мафкуравий парокандаликнинг 
    олдини олишда талаба-ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга хизмат 
    қилади. 
    Мафкуравий профилактикани амалга оширишда хилма хил усуллар ва 
    воситалардан 
    фойдаланишнинг 
    аҳамияти 
    беқиёс. 
    Ёшларни 
    мафкуравий 
    хуружлардан сақлаб қолишга хизмат қиладиган профилактика ишларини турли хил 
    суратларда ҳамда босқичма босқич амалга ошириш зарур. Таълим муассасаларида 
    ўқувчи ёшларнинг мафкуравий дунёфарашини шакллантириш мақсадида 
    профилактик тадбирлар доимий тарзда ва тизимли ишлар йўлга қўйилса албатта 
    ижобий натижасини бермасдан қолмайди. 
    Юқоридагилардан кўриниб турибдики,Таълим тизимида ўқитилаётган “Тарбия”, 
    ва ҳуқуқ фанлари орқали ўқувчиларда ҳуқуқий демократик давлат эркин фуқаролик 
    жамиятининг мазмун-моҳияти акс эттирилган ғоялар, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий онг 
    ва ҳуқуқий маданиятни, уларда ғоявий ва мафкуравий иммунитетни, 
    мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ўзининг ижобий муносабати ва 
    ватанпарварлик туйғуларини янада такомиллаштиришга ҳизмат қилади. 

    Download 15,84 Mb.
    1   ...   473   474   475   476   477   478   479   480   ...   551




    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming

    Download 15,84 Mb.
    Pdf ko'rish