|
Radiotexnika 41. Elektr Signali nima va u qanday parametrlar bilan xarakterlanadi?
|
bet | 19/21 | Sana | 14.07.2024 | Hajmi | 9,38 Mb. | | #267549 |
Bog'liq OK RadiotexnikaЮқори частотали ташувчи сигнал импульс кетма-кетлиги бўлиши
мумкин. (расм 6).
Демак, юқори частотали ташувчи сигнал импульс кетма-кетлиги бўлса,
модуляция турлари 4 хил бўлади:
1. Амплитуда-импульсли модуляция.
2. Частота-импульсли модуляция.
3. Фаза-импульсли модуляция.
4. Кенглик-импульсли модуляция.
.
Модулятор схемалари модуляция турларига мос қурилган бўлади. Масалан, амплитудавий модуляцияланган радиосигнал олиш учун амплитудавий модулятор схемаси ишлатилади ва ҳоказо.
Радиоэлектроникада кўпгина электрон асбобларнинг иши электрон оқимларини модуляциялашга асосланган. Масалан, кинескопларда экранга узатилувчи телевизион шаклларни ҳосил қилувчи электрон нури интенсивлиги модуляцияланади. Клистронларда электрон оқимининг тезлиги бўйича модуляциялаш оқимда электронларни гуруҳлашга олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, гуруҳлашган электронлар кинетик энергиясини ўта юқори частотали тебранишлар энергиясига айлантирилишига олиб келади. Радио- ва оптик диапазонларда электромагнит тебранишларнинг ҳамда акустик тўлқинларнинг модуляциялари катта амалий аҳамиятга эга. Маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш, турли тизим ва қурилмаларда частота тақсимотини таъминлаш, сигналларнинг вақтга боғлиқ параметрларини ўлчаш учун техник қурилма ва тизимларда тебранишлар модуляцияси зарур ҳисобланади.
Кўпинча, модуляцияланган сигнал импульс тарзида, натижаси эса юқори частотали импульслар тўплами ёки радиоимпульс кўринишда бўлади.
Модуляция жараёни бундан ташқари ёруғлик техникасида, ёруғлик нури ёрқинлигини ёки ёруғ доғ ўлчамини келаётган сигналларга мувофиқ равишда ўзгартириш, овозни оптик усулда ёзиб олиш, фототелеграф ва бошқа соҳаларда қўлланади.
Частотавий модуляция Импульсли модуляция
Радиосигнал ҳосил қилувчи ва узатувчи қурилма радиоузаткич деб аталади. Радиоузаткичнинг асосий вазифаси радиосигнал ишлаб чиқариб атрофга тарқатишдан иборат.
Унинг тузилиш схемаси 7-расмда келтирилган.
Схемадаги юқори частота генератори (ЮЧГ) юқори частотали сигнал ишлаб чиқаради. Модулятор хабар сигналини генератордан чиққан юқори частотали сигналга модуляция йўли билан жойлаштиради. Натижада радиосигнал ҳосил қилинади.
Схемадаги (ҚК) қувват кучайтиргичи ҳосил бўлган радиосигнални белгиланган масофага тарқалиши учун керак бўладиган қувватгача кучайтириб беради.
Радиоузаткич тузилишига кирувчи генератор, модулятор ва кучайтиргич радиоузаткичнинг асосий қисмини ташкил қилиб, битта қобиққа ўрнатилади. Улар бажарадиган вазифаларига ерда, сувда, сувостида, ҳавода кемасининг бортида, космосда, еростида жойлаштирилади.
|
| |