• 7.1.5. Суғурталовчининг мажбуриятлари
  • 8-БЎЛИМ. СУҒУРТА ДАЪВОСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
  • Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга




    Download 0.82 Mb.
    bet6/11
    Sana20.06.2023
    Hajmi0.82 Mb.
    #74476
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ 2
    Doc1, tagor, SHERZOD, 2 5323307377196276083, Integralni taqribiy hisoblash, lambert-attivo-24-fx-3-esanjorlu-yogusmali-kombi-ce-belgesi, VytkhgkNqkHmPuPHjzjw5hXQzIDu9QKnQ1og3M0c, Referat, mustaqil ish, 798285, кимёнинг замонавий муаммолари — копия, Jild-obloshka, @MrNiner 30 Speaking structures, Yoqut tilining leksik xususiyatlari, ДИЛШОД ЛЛО
    7.1.4. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    а) суғурта таваккалчилиги ошишини келтириб чиқарувчи ҳолатлар юзага келганида ушбу Шартнома шартларини ўзгартиришни ёки таваккалчилик ошишига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлашни талаб қилиш;
    б) агар Суғурта қилдирувчи ушбу Шартноманинг 7.1.4-бандининг «а» кичик бандига асосланган ҳолда ушбу Шартнома шартларини оқилона ўзгартирилишига ёки суғурта мукофоти қўшимча тўланишига қарши эътироз билдирса, ушбу Шартнома бекор қилинишини талаб қилиш;
    в) Суғурта қилдирувчи/Қарз олувчи томонидан ушбу Шартномада ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз мажбуриятлари бажарилмаганида ёки лозим даражада бажарилмаганида суғурта товонини тўлашни рад этиш;
    г) агар Суғурта қилдирувчи вакилларига ёки Қарз олувчига нисбатан суғурта ҳодисаси юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлса, суд муҳокамаси тугагунига қадар суғурта товонини тўлаш масаласини кўриб чиқишни кечиктириш.
    7.1.5. Суғурталовчининг мажбуриятлари:
    а) Суғурта қилдирувчига/Қарз олувчига ушбу Шартнома бўйича маслаҳатлар бериши;
    б) ушбу Шартномада белгиланган муддатларда ва тартибда Суғурта полисини ва унинг дубликатини бериши;
    в) суғурта ҳодисаси юзага келганида Суғурта қилдирувчига/Қарз олувчига ушбу Шартномада белгиланган муддатларда ва тартибда суғурта товонини тўлаши;
    г) Суғурта қилдирувчи, Қарз олувчи ва уларнинг мулкий ҳолати ҳақидаги маълумотларни маълум қилмаслиги шарт, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
    7.2. Ушбу Шартноманинг 7.1.4 ва 7.1.5-бандларини бажаришга тааллуқли маълум ҳаракатларга нисбатан сўровларга/келишувларга доир барча хабарлар/жавоблар ушбу Шартномани тузиш даврида Суғурталовчига хабар берилган ҳолатларда сезиларли ўзгаришларни сўров олинган/аниқланган кундан эътиборан беш иш кунидан кечикмай амалга оширилиши керак.
    8-БЎЛИМ. СУҒУРТА ДАЪВОСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

      1. Ушбу Шартнома доирасида суғурта товонини тўлаш ҳақида Суғурталовчига қўйиладиган талабга асос бўлиши мумкин бўлган, 3.1-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳодиса юз берганида Суғурта қилдирувчи қуйидагиларни бажариши шарт:

    • Суғурталовчига ҳодиса юз берганлиги ҳақида у аниқланганидан эътиборан беш иш кунидан кечикмай ариза бериши;

    • Суғурталовчига зарар етказилганлиги факти ва миқдорини аниқлашга имкон берувчи ҳужжатларни (Суғурта қилдирувчи ва Қарз олувчи ўртасида кредитни сўндириш ҳисобига амалга оширилган тўловлар миқдори ҳақида солиштирма далолатномаларини, Қарз олувчи томонидан кредитни сўндириш ҳисобига ўтказилган пул маблағлари ҳақидаги тўлов топшириқларининг нусхаларини) тақдим этиши шарт.

    Қарз олувчи Суғурталовчи томонидан талаб қилинадиган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этишида Суғурта қилдирувчига ёрдам бериши шарт.

      1. Ушбу Шартнома доирасида Суғурталовчига суғурта товонини тўлаш бўйича асос бўлиши мумкин бўлган, 3.1-банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган ҳодиса юз берганида Қарз олувчи/Ҳайдовчи:

    • юз берган ҳодиса ҳақида ваколатли органларга (йўл ҳаракати хавфсизлиги органларига, ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар органларига ва бошқаларга) дарҳол хабар бериши;

    • имкон бўлиши биланоқ, аммо 72 (етмиш икки ) соатдан кечикмай бу ҳақда Суғурталовчига дарҳол хабар бериши ва ҳодиса юз берганидан кейин беш иш куни ичида ҳодиса содир бўлган жой, сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилган ҳолда Суғурталовчига ёзма билдиришномани юбориши шарт.

    Суғурта товонини тўлаш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
    а) Суғурта полиси;
    б) ҳайдовчилик гувоҳномаси;
    в) транспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки агар ТВ ҳали рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, қайд этилган диллернинг счёт-маълумотномаси;
    г) ишончнома ёхуд транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини тақдим этувчи бошқа ҳужжат;
    д) ҳодиса сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилган ҳолда юз берган ҳодиса ҳолатлари юзасидан текширишни ўтказишга ҳақли бўлган ваколатли органлардан олинган материаллар (жиноят иши ёки маъмурий иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги қарор, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ҳайдовчилар паспортларининг нусхалари ва бошқалар);
    е) баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган баҳолаш ташкилоти томонидан барча ишлар рўйхати, эҳтиёт қисмлар ва материаллар кўрсатилгани ҳолда тузилган моддий зарарни баҳолаш калькуляцияси, бунда уни ўтказилиши билан боғлиқ харажатлар Суғурталовчи томонидан қопланмайди;
    ж) суғурта товонини тўлаш ва зарар миқдорини аниқлаш масаласини ҳал қилиш учун Суғурталовчи томонидан талаб қилинган бошқа зарур ҳужжатлар.
    Ушбу Шартноманинг 8.2-банди «а» - «е» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар улардан кўчирма нусха олинганидан ва уларнинг асл эканлиги тасдиқланганидан кейин Суғурта қилдирувчига (ёки тақдим қилган бошқа шахсга) қайтариб берилади.

      1. Суғурта қилдирувчи томонидан юз берган ҳар қандай йўқотишлар ва/ёки шикастланишлар ҳақида хабар берилганида Суғурталовчи даъволарни кўриб чиқиш ва юз берган ҳодисанинг тури, сабаблари ва ҳолатларини тўлиқ ўрганиш учун ўз ходимини ёки бошқа шахсни йўллашга ҳақли.

      2. Барча зарур ҳужжатлар олинганидан ва мазкур ҳодисага тааллуқли барча ҳолатлар ўрганилганидан кейин Суғурталовчи томонидан юз берган ҳодисани суғурта ҳодисаси деб топиш олиш ёки тан олмаслик ҳақидаги қарор чиқарилади.

      3. Агар Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган барча зарур ҳужжатлар асосида суғурта ҳодисасини эътироф этган тақдирда, Суғурталовчи беш кун ичида суғурта ходисаси тўғрисида далолатнома тузади, унда олинган барча маълумотлар кўрсатилади ва тўланиши керак бўлган суғурта товонининг миқдори белгиланади. Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчининг вакиллари ва Қарз олувчи томонидан имзоланади.

      4. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳақидаги қарори Суғурта қилдирувчига унинг суғурта товонини тўлаб бериш ҳақидаги ёзма мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим.

      5. Агар суғурта ҳодисаси юзага келганлиги факти бўйича жиноят иши, иқтисодий иш, фуқаролик иши ёки маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида иш қўзғатилган бўлса, Суғурталовчи суғурта товонини тўлаш ҳақидаги масалани ҳал этишни ваколатли органлар томонидан тегишли қарор қабул қилиниши пайтига қадар кечиктириш ҳуқуқига эга.

      6. Суғурта ҳодисаси юз берганлигини, шунингдек унга етказилган зарарларни исботлаш Суғурта қилдирувчи ва Қарз олувчи зиммасига юклатилади.

      7. Суғурта воқеасининг характери ва ҳолатларига боғлиқ равишда Суғурталовчи юз берган ҳодисани ушбу Шартноманинг 8-бўлимида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини талаб қилмаган ҳолда суғурта ҳодисаси деб топиш ёки тан олмаслик ҳақида (ёки суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳақида) қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.


    Download 0.82 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 0.82 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга

    Download 0.82 Mb.