• 4-БЎЛИМ. ИСТИСНОЛАР
  • -БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАЛАРИ




    Download 0.82 Mb.
    bet3/11
    Sana20.06.2023
    Hajmi0.82 Mb.
    #74476
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ 2
    Doc1, tagor, SHERZOD, 2 5323307377196276083, Integralni taqribiy hisoblash, lambert-attivo-24-fx-3-esanjorlu-yogusmali-kombi-ce-belgesi, VytkhgkNqkHmPuPHjzjw5hXQzIDu9QKnQ1og3M0c, Referat, mustaqil ish, 798285, кимёнинг замонавий муаммолари — копия, Jild-obloshka, @MrNiner 30 Speaking structures, Yoqut tilining leksik xususiyatlari, ДИЛШОД ЛЛО
    3-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАЛАРИ

      1. Ушбу Шартнома бўйича қуйидаги ҳодисалар суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланади:

    а) Қарз олувчи томонидан Кредит шартномасида назарда тутилган шартлар ва муддатларга мувофиқ кредитнинг ва унинг фоизининг асосий қисмининг қайтарилмаслиги;
    б) суғурта қилинган транспорт воситасини қуйидагилар натижасида йўқотилиши ёки шикастланиши:

    • ёнғин, портлаш, яшин уриши;

    • сув тошқини, бўрон, довул, жала, дўл, сел, кучли қор ёғиши;

    • зилзила, ўпирилиш, ер емирилиши;

    • йўл-транспорт ҳодисаси;

    • предметларнинг урилиши/тушиб кетиши

    • учувчи аппаратларнинг қулаши;

    • сантехника, газ ва иссиқлик қувурларининг ёрилиши;

    • учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари.

      1. Ушбу Шартноманинг 3.1-банди «а» кичик банди билан назарда тутилган суғурта ҳодисаси юзага келиши муносабати билан суғурта товонини тўлаш юзасидан Суғурталовчининг мажбуриятлари Суғурта полисида кўрсатилган санадан эътиборан бошланади ва Қарз олувчи томонидан ТВ Ўзбекистон Республикасида расман қайд этилган дилерлардан (автосалонлардан) олинган пайтда, бироқ Декларациянинг 6. бандида кўрсатилгандан ортиқ бўлмаган муддатда тугайди.

      2. Ушбу Шартноманинг 3.1-банди «б» кичик банди билан назарда тутилган суғурта ҳодисаси юзага келиши муносабати билан суғурта товонини тўлаш юзасидан Суғурталовчининг мажбуриятлари Қарз олувчи томонидан ТВ Ўзбекистон Республикасида расман қайд этилган дилерлардан (автосалонлардан) олинган пайтдан эътиборан бошланади ва Суғурта полисида кўрсатилган суғурта даври ўтиши билан тугайди.

    4-БЎЛИМ. ИСТИСНОЛАР

      1. Ушбу Шартнома бўйича қуйидаги ҳолларда суғурта ҳодисаси деб эътироф қилинмайди ва Суғурталовчи суғурта товонини тўлашдан озод қилинади:

    а) Суғурталовчи ушбу Шартномани тузиш ҳақида қарор қабул қилиши учун асос бўлган маълумотларни Суғурта қилдирувчи тақдим этган ҳолда суғурта таваккалчилиги тўғрисида мулоҳаза юритиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар ҳақида нотўғри маълумотларни хабар қилган тақдирда;
    б) агар суғурта ҳодисаси Суғурта қилдирувчининг, Қарз олувчининг ёки Ҳайдовчининг суғурта ҳодисаси юзага келишига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида юз берган бўлса, бундан улар томонидан фуқаролик бурчи ёки Суғурта қилдирувчининг, Қарз олувчининг ёки учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар мустасно;
    в) агар Суғурта қилдирувчи Суғурталовчини суғурта ҳодисаси юзага келганлиги ҳақида
    72 соат мобайнида хабардор қилмаган бўлса;
    г) агар Суғурта қилдирувчи/Қарз олувчи ушбу Шартноманинг шартларини бузган бўлса;
    д) агар Суғурта қилдирувчи/Қарз олувчи Суғурталовчининг суғурта ҳодисаси сабаблари ва ҳолатларини аниқлашига, шунингдек зарар миқдорини аниқлашига тўсқинлик қилган бўлса;
    е) Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчининг айби билан суброгация тартибида Қарз олувчига талаб қўйиш мумкин бўлмаганида;
    ж) кредит маблағларидан мақсадли фойдаланганлиги юзасидан ҳужжатлар тақдим этилмаганида;
    з) агар Кредит шартномаси бўйича асосий қарз бўйича тўланмаган қарз суммаси Кредит шартномаси ва ушбу Шартнома шартларига мувофиқ Суғурта қилдирувчига гаровга қўйилган Суғурталанган ТС миқдоридан ошмаса;
    и) Қарз олувчи томонидан Кредит шартномаси бўйича таъминот сифатида Кредит шартномасида баён қилинган таъминот қўйилмаганида (ўз вақтида қўйилмаганида).

      1. Суғурта қуйидагилар билан боғлиқ ҳодисаларга нисбатан тадбиқ этилмайди:

    а) Суғурталанган шахс томонидан ушбу Шартнома амал қилиш даврида Кредит шартномаси бўйича гаровга қўйилган транспорт воситасини ёки бошқа мол-мулкни, шу жумладан учинчи шахсларга Суғурталовчи билан дастлабки тарзда келишмаган ҳолда ўзганинг ихтиёрига ўтказиш;
    б) кредит суммасига пеня, жарималар, неустойка ҳисоблаш, фойда ёки наф олмаслик, банк комиссияси ва бошқалар, Қарз олувчи томонидан кредитнинг (асосий қарзнинг) ва кредит фоизларининг сўндирилмаган қисми бундан мустасно;
    в) Кредит шартномаси расмийлаштирилганида/кредит берилганида Суғурта қилдирувчи ёки унинг вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя қилмасликнинг бевосита ёки билвосита оқибатида Суғурта қилдирувчининг зарарлари.

      1. Ушбу Шартномага кўра суғурта қилинган ТВ га етказилган, қуйидаги ҳолатларда юз берган зарарлар қопланмайди:

    1. Қарз олувчи/Ҳайдовчи томонидан Суғурталовчига суғурталанган ТВ, юз берган ҳодиса ҳолатлари ҳақида ёлғон маълумотларни хабар қилиш, шунингдек юз берган ҳодисани Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминламаслик;

    2. суғурта қилинган ТВ ни алкоголь ва/ёки токсик ва/ёки наркотик моддалар таъсирида маст ҳолатда ва/ёки бошқа турдаги мастлик ҳолатида бошқариш ёки Ҳайдовчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслик;

    3. ТВ ни эксплуатация қилишни белгиловчи ҳужжат (йўриқнома, қоидалар, қўлланма, низом ва бошқалар) шартларини, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, ёнғин ва портлаш хавфли моддалар ва предметларни ташиш қоидаларини ва бошқаларни бузиш;

    4. Қарз олувчи/Ҳайдовчи томонидан суғурта қилинган ТВ дан ҳайдашни ўргатиш мақсадида ёки мусобақалар ва синовларда иштирок этиш учун фойдаланиш;

    5. ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар, шу жумладан Суғурталанувчи/Қарз олувчидан ёки суғурталанган транспорт воситасига ишонч билдириладиган ҳар қандай шахсдан суғурта қопламасини олиш мақсадида фирибгарликлар;

    6. темир йўлни кесиб ўтадиган жойдан ўтиш қоидаларини бузиш, светофорнинг тақиқловчи белгисида ўтиш ёки белгиланган йўналишга қарши ҳаракатланиш;

    7. Қарз олувчи бу ҳақда билиши ёки билмаслигидан қатъи назар суғурта қилинган ТВ нинг унда ушбу Шартнома амал қилиши бошланиши пайтига мавжуд бўлган носозликлари ва нуқсонлари;

    8. суғурта қилинган ТВ ни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ транспорт воситасини бошқаришга ҳуқуқи ва рухсати (ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома ва бошқалар) бўлмаган шахс томонидан бошқарилиши. Мазкур банднинг қоидалари суғурта қилинган ТВ ўғирланган тақдирда қўлланилмайди.

      1. Йўлнинг нотекисликлари ёки ёмон ҳолати, ўткир предметларни босиш ва бошқалар натижасида келиб чиққан ғилдирак дискларининг ва/ёки шиналарининг шикастланиши, агар уларнинг шикастланиши суғурта қилинган ТВ ни шикастланишини ёки нобуд бўлишини келтириб чиқармаса, ушбу Шартнома бўйича қопланмайди.

    Ушбу Шартнома шунингдек суғурта қилинган ТВ га қуйидагилар оқибатида етказилган тўлиқ ёки қисман зарарни қопламайди:

    1. ҳарбий ҳужум акти, ҳарбий ҳаракатлар ёки ҳарбий ҳаракатларга ўхшаш ҳаракатлар (уруш эълон қилинганлиги ёки қилинмаганлигидан қатъи назар), фуқаролар уруши;

    2. исён, фуқароларнинг оммавий ғалаёнлари, миллий тусдаги иш ташлашлар;

    3. шахс ёки бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган террорчилик ҳаракати;

    4. суғурта қилинган ТВ ни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси суд органларининг қарори бўйича амалга ошириладиган ўзганинг ихтиёрига мажбурий ўтказилиши оқибатида мулкдан доимий ёки вақтинча маҳрум бўлиш.


      1. Download 0.82 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 0.82 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАЛАРИ

    Download 0.82 Mb.