• 13-БЎЛИМ. ФОРС-МАЖОР
  • -БЎЛИМ. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ




    Download 0.82 Mb.
    bet9/11
    Sana20.06.2023
    Hajmi0.82 Mb.
    #74476
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    МСМ АВТО ФАСТ МЧЖ 2
    Doc1, tagor, SHERZOD, 2 5323307377196276083, Integralni taqribiy hisoblash, lambert-attivo-24-fx-3-esanjorlu-yogusmali-kombi-ce-belgesi, VytkhgkNqkHmPuPHjzjw5hXQzIDu9QKnQ1og3M0c, Referat, mustaqil ish, 798285, кимёнинг замонавий муаммолари — копия, Jild-obloshka, @MrNiner 30 Speaking structures, Yoqut tilining leksik xususiyatlari, ДИЛШОД ЛЛО
    12-БЎЛИМ. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

      1. Тарафлар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

      2. Суғурта қилдирувчига тааллуқли суғурта товони тўлашни кечиктиргани учун Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,2% миқдорида, аммо ушбу Шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган сумманинг 50% дан ортиқ бўлмаган ҳолда пеня тўлайди. Пенянинг тўланиши Суғурталовчини суғурта товонини тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

      3. Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи ва Қарз олувчи махфийликка риоя қилиш борасидажавобгар бўладилар ва ушбу Шартнома, у билан боғлиқ иловалар ва бошқа ҳужжатларнинг мазмуниниҳар қандай учинчи тарафга тегишли тарафнинг дастлабки тарзда олинган ёзма розилигисиз очиб бермайди.

    13-БЎЛИМ. ФОРС-МАЖОР

      1. Тарафлар форс-мажор ҳолатлар амал қилиши даврида ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун жавобгар бўлмайдилар.

      2. Форс-мажор ҳолатларга табиий ҳодисалар (зилзилалар, ер кўчишлари, довуллар, қурғоқчиликлар ва Шартномада назарда тутилмаган санаб ўтилмаган бошқа табиий офатлар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (ҳарбий ҳаракатлар, иш ташлашлар, қамаллар, давлат ташкилотлари томонидан қўйилган ёки давлатлар ўртасидаги чекловчи ва тақиқловчи чора-тадбирлар, шунингдек ҳукумат қарорлари ва бошқалар), агар улар Шартномани бажарилишига бевосита таъсир қилган бўлса) келтириб чиқарган фавқулодда, бартараф қилиб бўлмайдиган ва ушбу шароитларда назарда тутиб бўлмайдиган ҳолатлар тааллуқли бўлади.

      3. Форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, тарафлар томонидан мажбуриятларни бажарилиши муддати форс-мажор ҳолатлар амал қиладиган вақтга мутаносиб равишда кейинга қолдирилади. Бунда Тарафлар белгиланган тартибда ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисми бўйича якуний хисоб-китобни амалга оширади.


    Download 0.82 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 0.82 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -БЎЛИМ. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

    Download 0.82 Mb.