• Давлат таълим стандарти
  • Стандарт – муайян ҳодисанинг эталони, намунаси, модели, меёрлари, қоидалари, талабларини белгиловчи меёрий ҳужжат




    Download 0,77 Mb.
    bet55/146
    Sana21.01.2024
    Hajmi0,77 Mb.
    #142672
    1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   146
    Bog'liq
    O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.org

    Стандартмуайян ҳодисанинг эталони, намунаси, модели, меёрлари, қоидалари, талабларини белгиловчи меёрий ҳужжат.

    Стандартлаштириш – мавжуд ёки бўлажак масалаларга нисбатан умумий ва кўп марта фойдаланиладиган қоидаларни белгилаш орқали маълум соҳада энг мақбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган фаолият.

    Давлат таълим стандарти (ДТС) – таълим мазмуни шакллари, воситалари, усуллари ва уларнинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди. Таълим мазмунини ўзаги ҳисобланган стандарт воситасида, мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатаётган турли таълим муассасаларида (давлат ва нодавлат) таълимнинг барқарор даражасини таъминлаш шарти амалга оширилади. ДТС ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, низомлар, ўқув режаси ва бошқа меёрий ҳужжатларини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. ДТСни, унинг талабларини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шакли ва идоравий бўйсинишдан қатий назар барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
    Давлат таълим стандартлари тўғрисидаги Низомнинг умумий қоидаларида қуйидагилардан иборат:
    1.1. "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қоидаларига мувофиқ республикада идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим муассасаларининг барча турлари учун мажбурий бўлган давлат таълим стандартлари (ДТС) белгиланади.
    1.2. ДТС - стандартлаштириш объектига нисбатан меёрлар ва талабларни белгилайди ҳамда "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тасдиқланади.
    1.3. ДТС кадрлар тайёрлаш сифатига, таълим мазмунига нисбатан қўйиладиган талабларни; таълим олувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражасини ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларга нисбатан қўйиладиган малака талабларини; ўқув юкламасининг зарур ҳажмини; таълим муассасалари фаолиятини ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартиби ва механизмини белгилайди.
    1.4. ДТС таълим жараёнини ва таълим муассасалари фаолиятини баҳолашни тартибга солувчи бошқа меёрий ҳужжатларни яратиш учун асос ҳисобланади7.
    Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига хамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилаши берилган.
    Давлат таълим стандартларини бажариш Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.


    Download 0,77 Mb.
    1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   146




    Download 0,77 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Стандарт – муайян ҳодисанинг эталони, намунаси, модели, меёрлари, қоидалари, талабларини белгиловчи меёрий ҳужжат

    Download 0,77 Mb.