|
Стандартлаштиришнинг меъёрий элементлари. Стандартлаштириш турлари
|
bet | 56/146 | Sana | 21.01.2024 | Hajmi | 0,77 Mb. | | #142672 |
Bog'liq O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.org7.4. Стандартлаштиришнинг меъёрий элементлари. Стандартлаштириш турлари.
ДТС нинг таркибий қисми сифатида умумий ўрта (касб – ҳунар ва олий) таълим муассасалари учун таянч ўқув режаси ишлаб чиқилади. Таянч ўқув режа таълим соҳаларини меёрлаш ҳамда таълим муассасаларини молиявий таъминотини таъминлашга асос бўлувчи давлат ҳужжати саналади. Таянч ўқув режаси ўқув предмети бўйича бериладиган таълим мазмунини таълим олувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатларининг минимум ҳажмидаги миқдорини белгилайди.
Давлат таълим стандартларининг жорий этилиши қуйидаги мақсадлар амалга оширилишини назарда тутади:
таълимнинг юксак сифатини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни, ривожланган демократик давлат барпо этиш талабларига жавоб берувчи рақобатбардош кадрлар тайёрланишини таъминлаш;
мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлаш мазмунини тартибга солиш;
таълимнинг демократлашуви, инсонпарварлашуви ва ижтимоийлашуви, таълим олувчиларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари даражасини, шунингдек таълим жараёни самарадорлигини ошириш;
сифатли таълим хизматлари кўрсатиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида шахснинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
кадрлар тайёрлаш сифатини ва таълим фаолиятини баҳолаш мезонларини ва тартибини белгилаш;
таълим жараёнини ва кадрлар тайёрлашнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш;
- меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни таъминлаш.
Давлат таълим стандартларининг вазифалари:
таълим сифатига ва кадрлар тайёрлашга, кўрсатиладиган таълим хизматлари турларига нисбатан қўйиладиган мақбул талабларни белгилаш;
таълимга ва унинг пировард натижаларига, таълим олувчиларнинг билими ва касб малакаси даражасини вақти-вақти билан баҳолаш тартибига, шунингдек таълим фаолияти сифати устидан назорат қилишга нисбатан қўйиладиган тегишли талабларни белгиловчи меёрий негизни яратиш;
халқнинг бой ақл-заковат мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
таълимнинг барча турларида улар мазмунини ҳамда олиб бориладиган таълим ва тарбияни келишиб олиш уларнинг ўзаро боғлиқлигини, узлуксиз таълим тизимида ва кадрлар тайёрлашда изчилликни таъминлаш;
ўқув-тарбия ва таълим жараёнига, педагогик ва ахборот технологиялари билан таъминлашга, таълим даражасини назорат қилишга, таълим муассасаларида таълим олувчилар ва уларни битирувчиларнинг малакасига нисбатан меёрлар ва талабларни белгилаш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредетация қилишни жорий қилиш;
кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
миллий стандартлар талабини таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга нисбатан халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш8.
4. Таълимнинг стандартлаштириш объектлари. Қуйидагилар таълимнинг стандартлаштириш объектлари ҳисобланади:
4.1. Таълим фанларининг тузилмаси, мазмуни, ўқув юкламаси ҳажми, таълим олувчилар ва битирувчиларнинг малака даражаси ва тайёргарлик сифати.
4.2. Талаблар, меёрлар ва қоидалар, педагогик ва ахборот технологиялари, таълим усуллари ва воситалари, шунингдек таълим тизимида фойдаланиладиган атамалар, тушунчалар ва категориялар.
4.3. Таълим олувчиларнинг билим даражасига ва касб-кор малакасига ташхис қўйиш тартиби, битирувчилап сифатини, таълим фаолияти, педагог ва илмий-педагог ходимлар сифатини баҳолаш.
5. Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар. Қуйидагилар ДТСни ишлаб чиқишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
5.1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мақсадлари, вазифалари ва қоидалари сўзсиз амалга оширилишига қаратилганлик.
5.2. Таълим ва касб-ҳунар дастурларида миллий мустақиллик, демократия, бой миллий маданий анъаналар, халқнинг интеллектуал имкониятлари ва умуминсоний қадриятлар принципларини ҳисобга олиш.
5.3. Таълим олувчиларда чуқур билим, мустақил фикрлаш, юксак касб-кор малакаси шаклланишини таъминлаш.
5.4. Халқаро тажриба, техника, технологиялар, фан ривожланиши даражаси, кадрлар тайёрлашга нисбатан амалиёт томонидан қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда таълим стандартларининг илмий асосланиши.
5.5. Таълим турлари ва босқичлари бўйича стандартларнинг келишилганлиги ва изчиллилиги, шахснинг ҳар томонлама ривожланишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг комплекслилигини таъминлаш.
5.6. Ўқув юкламаси мақбуллигига қаратилганлик, таълим олувчиларнинг қобилиятлари ва эқтиёжларига боғлиқ равишда таълимнинг табақалаштирилиши имкониятларини ҳисобга олиш.
5.7. Таълим олувчилар ва битирувчиларни тайёрлаш, таълим фаолиятини сифатини баҳолаш мезонлари ва тартиботини белгилаш.
5.8. Стандартнинг технологиклиги - унинг бажарилишини назорат қилиш ва унинг меёрлари ва талаблари бузилишининг олдини олиш имконияти;
5.9. Стандартларга тажрибада текширувдан ўтган таълим фаолиятининг илғор меёрларини киритиш.
5.10. Давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлаш тизими қоидалари талабларини қониқтириши керак.
6. Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш тартиби.
6.1. ДТСни ишлаб чиқиш танлов шартларида ёки таълим бошқарувининг ваколатли органлари томонидан эълон қилинган инновация лойиқалари асосида амалга оширилади.
6.2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссияси ДТС лойиҳаси экспертиза қилинишини ва экспериментал текширишдан ўтишини ташкил этади, уларнинг натижалари бўйича хулосани расмийлаштиради.
6.3. ДТС Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссиясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
6.4. ДТС улар тасдиқланган санадан бошлаб амалга киритилади ва таълим бошқаруви ваколатли органлари ва таълим муассасалари томонидан мажбурий ижро этиш учун қабул қилинади.
6.5. Тасдиқланган ДТСга мувофиқ таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар таълим ва касб-ҳунар дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалий ўзлаштирилишини рўёбга чиқаради.
6.6. Таълим олувчиларнинг қобилиятлари ва эқтиёжларига боғлиқ равишда ўқув юкламасини табақалаштириш, ДТС томонидан белгиланган меёрлардан ортиқча таълим мазмунини белгилаш таълим бошқаруви ваколатли органлари ва ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари ваколатига киради.
6.7. ДТСга ўзгартиришлар киритиш республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига мувофиқ таълим даражаси ва кадрлар тайёрлашга нисбатан қўйиладиган талаблар ўзгариши давомида ДТСни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
|
| |