|
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети
|
bet | 59/146 | Sana | 21.01.2024 | Hajmi | 0,77 Mb. | | #142672 |
Bog'liq O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.orgII. Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар.
2.1. ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштириш:
- ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларининг билим сифати ва касбий малакасига қўйиладиган талабларни стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифаларини белгилашдан;
- ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштириш соҳасидаги асосий тушунчаларни аниқлашдан;
- ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар, шу жумладан малака талаблари мазмунини белгилашдан;
Стандарт талабларининг бажарилиши устидан назорат қилишни амалга оширишдан иборат.
2.2. "ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар" идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, якка шахсларни ҳам ҳисобга олган ҳолда барча давлат бошқарув органлари ва таълим фаолияти билан машғул бўлган субъектлар томонидан бажарилиши шарт.
2.3. ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
2.3.1. ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштиришнинг мақсади давлат ва жамият, меҳнат ва таълим хизматлари бозорлари талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлашнинг давлат кафолатларини таъминлашдир.
2.3.2. Таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талабларни стандартлаштиришнинг вазифалари қуйидагилар:
- касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассислар даражасида кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларини белгилаб бериш;
- академик лицейлар битирувчиларини ўрта махсус таълим даражасида тайёрлаш кўрсаткичларини белгилаб бериш;
- ЎМКҲТ муассасалари учун педагогик технологияларни ишлаб чиқиш, таълим берувчиларни ишончли ахборот билан таъминлаш.
2.4. ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар
ЎМКҲТ муассасалари битирувчиларга қўйиладиган талаблар қуйидаги кўрсаткичларнинг умумлаштирилган тавсифномасидан иборат:
- фундаментал фанлар ва аниқ касб соҳаси доирасида назарий ва амалий билимлар, касбий малака ва кўникмаларга эга бўлиш;
- касбий моҳирлик ва тафаккур доирасининг етарли шаклланганлиги;
- ташкилотчилик ва тадбиркорлик хислатларининг шаклланган бўлиши;
- давлатнинг тузилиши, унинг ижтимоий ва сиёсий ривожланиши ҳақида аниқ билимларга эга бўлиш, халқаро воқеа, ҳодиса ва муаммоларни тушуна олиш;
- мустақил ва ижодий фикрлаш, фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакалари шаклланган бўлиши;
- турли вазиятларни танқидий баҳолаш, янгиликларга доимий интилиш;
- ўзбек тилини мукаммал билиш, давлат тилида ёзма ва оғзаки равишда эркин мулоқотда бўлиш;
- умуминсоний фазилатларига эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш;
- компьютерлар ва бошқа телекоммуникация воситаларидан фойдалана олиш;
- рус тилини яхши ўзлаштирган ҳолда, бошқа чет тилини мукаммал билиш;
- ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётга, бошланғич касбий кўникмаларни кундалик ҳаётга, турмушга татбиқ эта олиш;
- жисмоний бақувват, соғлом бўлиш, ҳарбий хизматга ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга лаёқатли бўлиш;
- маънавий, руҳий, жисмоний жиҳатдан ўзини ўзи доимо такомиллаштириш хислатларига эга бўлиш;
- билимларни доимо ошириб, янгилаб боришга интилиш, ўқув ва меҳнат фаолиятига ижодий, мустақил ёндашиш сифатларига эга бўлиш;
- мантиқий фикрлашнинг услублари ва усулларини билиш, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиш;
- ҳуқуқий билимлар асосларига эга бўлиш;
- иқтисодий билимлар асосларига эга бўлиш;
- замонавий ахборот воситалари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини мустаҳкам эгаллаш;
- маънавий-ахлоқий маданиятга эга бўлиш;
- сиёсий маданиятга эгалик, фуқаролик бурч ва масъулият ҳислари шаклланган бўлиши;
- экологик маданиятга эгалик касбий фаолиятда экологик масъулиятни ҳис қилиш, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга бўлиш;
- ўқув фанлари бўйича олий таълим муассасасида таҳсил олиш учун зарур бўлган билимлар мажмуига эга бўлиш.
2.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таянч ўқув режаси
2.5.1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартининг таянч ўқув режалари таълим мазмунидан келиб чиқиб академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналишлари бўйича алоҳида тузилади.
Таянч ўқув режалари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
2.5.2. Таянч ўқув режасида ўқув йили 40 ҳафта ва 2 семестрдан иборат. Ҳар бир семестр 20 ҳафтани ўз ичига олади.
2.5.3. Таянч ўқув режаларида умумий 4560 соатдан 80-220 соат таълим муассасаси илмий-педагогик кенгаши қарори билан киритиладиган фанлар учун ажратилади.
2.5.4. Таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳафталик юкламаси 54 соатни ташкил этади. Бундан 16 соати мустақил ишлашга ажратилади.
2.5.5. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун таянч ўқув режалари 1, 2, 3 ва 4 жадвалларда келтирилган.
2.5.6. Таълим муассасалари илмий-педагогик кенгашларига ишчи ўқув режаларини тузишда таянч ўқув режаларини таълим стандартлари талаблари доирасида 15-20% гача ўзгартириш ҳуқуқи берилади.
|
| |