|
– Мавзу O‘MKXT davlat ta’lim standartlariningsh funksiyalari
|
bet | 57/146 | Sana | 21.01.2024 | Hajmi | 0,77 Mb. | | #142672 |
Bog'liq O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.org13 – Мавзу O‘MKXT davlat ta’lim standartlariningsh funksiyalari
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими мазмуни (давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари).
Давлат таълим стандарти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун қуйидагилардан иборат:
Сўз боши
I. Асосий қоидалар
II. Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар
III. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар
Сўз боши. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти томонидан "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон, "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарорларига мувофиқ таълим турлари ўртасида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тавсия қилинган9.
Ушбу стандартни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз тўлиқ ёки қисман кўчириб олиш, кўпайтириш ва расмий нашр сифатида тарқатиш мумкин эмас.
I. Асосий қоидалар.
1.1. Қўлланиш соҳаси
1.1.1. Ушбу стандарт ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартлари мажмуининг негизи ҳисобланади ва стандартлаштиришнинг:
мақсад ва вазифаларини;
асосий тушунчаларини, тамойилларини ва стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилишни;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш соҳасидаги меёрий ҳужжатларнинг тоифаларини аниқлаб беради.
Ушбу стандарт:
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартларининг тузилишини;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилишни;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартлари талабларининг бажарилишини назорат қилишни белгилайди.
1.1.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими стандартлари таълимни бошқариш давлат органлари ҳамда идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўлланилиши мажбурийдир.
1.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш асослари
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда қуйидаги қонунлар ва меёрий ҳужжатлар асос қилиб олинди:
"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарори;
ЎЗ ДСТ 1.0-98. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар";
Ўз ДСТ 1.1-92. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари";
Ўз ДСТ 1.10-93. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий атамалар ва таърифлар";
Ўз ДСТ 1.5-93. "Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ишлар олиб бориш қоидалари. Стандартни тузиш, баён этиш, расмийлаштириш ва уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар";
Ўз ДСТ 1.8-94. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Етакчи ҳужжатлар ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари";
Ўз ДСТ 1.9-95. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Соҳа стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари";
Ўз ДСТ 1.8-94. Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Амал қиладиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва тавсиялар.
Ўз ДСТ 6.01.1-95. Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Асосий қоидалар.
Ўз ДСТ 6.01.2-95. Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Таснифлагичларни ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби.
1.3. Таърифлар
Мазкур стандартда қуйидаги таърифлар ва атамалар қўлланилган:
1.3.1. Ўзбекистон узлуксиз таълим стандартларининг давлат тизими таълим жараёнини белгилаб бериш, ўқитишнинг асосий мазмунини, таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий малака талабларини, кадрлар тайёрлаш сифати ва таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш мезонлари ва механизмларини аниқлаш орқали кадрлар тайёрлаш соҳасида энг мақбул тартибга солиш даражасига ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг кафолатланган даражаси ва сифатига эришишга қаратилган меёрий ҳужжатлар мажмуи.
1.3.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (ЎМКҲТ) тармоқ стандарти малака талабларига мос ҳолда касбий тавсифнома асосида муайян тайёрлов йўналиши ва касб-ҳунар бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимумини ва сўнгги мақсадларини, ўқув юкламалари ҳажмини аниқловчи ҳамда таълим сифатининг стандарт талабларига мувофиқлигини таъминловчи меёрий ҳужжат.
1.3.3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичи (ЎМКҲТТЙКИУТ) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларининг тизимлаштирилган рўйхати.
1.3.4. Касб фаолияти соҳаси касбга доир билим, малака ва кўникмаларнинг қўлланиш доирасидир; унинг номланиши иқтисодиёт соҳалари билан мувофиқлаштирилади.
1.3.5. ЎМКҲТ муассасаларидаги тайёрлов йўналишлари аниқ касб фаолияти соҳасида мутахассисларга касб таълими бериш доирасидир. Мутахассисларни касб фаолиятининг аниқ соҳаси бўйича тайёрлаш йўналишларининг номи меҳнат фаолиятининг мазмуни билан белгиланади.
1.3.6. ЎМКҲТ нинг умумий таълим дастури умумий таълим тайёргарлиги мазмунини аниқловчи ҳужжатлар тўплами. Умумий таълим дастурини муваффақиятли эгаллаш академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига уларнинг олий таълим муассасаларида таълимни давом эттиришлари учун тенг имконият ва ҳуқуқларни таъминлайди.
Умумий таълим дастури академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини таълимнинг навбатдаги поғоналарида билим олишга тайёрлашни таъминлаш ҳажмидаги ижтимоий, табиий-илмий ва аниқ фанларни ўз ичига олади.
1.3.7. ЎМКҲТ нинг касб-ҳунар таълими дастури касб-ҳунар таълими тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи ҳужжатлар тўплами. Касб-ҳунар таълими дастури касб-ҳунар коллежи битирувчисига эгаллаган касби бўйича ишни малакали бажариш имконини бериш ҳажмидаги маълум касбга доир умумкасбий ва махсус фанларни ҳамда ишлаб чиқариш таълими ва амалиётини ўз ичига олади.
Касб-ҳунар таълими дастурини муваффақиятли эгаллаш касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини касби ва ихтисослиги бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи билан таъминлайди.
1.3.8. Махсус касб-ҳунар таълими дастури махсус касб-ҳунар таълими тайёргарлиги мазмунини белгиловчи, академик лицейларнинг тайёрлов йўналишига мос келадиган ва ўқувчиларнинг ақлий ривожланишини жадаллаштирадиган, уларда махсус касб-ҳунар кўникмаларини шакллантирадиган, ўқувчиларнинг олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришини ёки уларни меҳнат фаолиятига йўллашни назарда тутган фанларни чуқур ўрганишга йўналтирилган ҳужжатлар тўпламидир.
Махсус касб-ҳунар таълими дастури фанларни чуқур ўрганишга йўналтирилган алоҳида ижтимоий, табиий-илмий ёки илмий-техник ва аниқ фанларни ўз ичига олади.
1.4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштиришнинг мақсади ва вазифалари
1.4.1. ЎМКҲТ стандартларининг жорий этилиши қуйидаги мақсадлар амалга оширилишини назарда тутади:
- ЎМКҲТнинг юксак сифатини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни, ривожланган демократик давлат барпо этиш талабларига жавоб берувчи рақобатбардош кадрлар тайёрланишини таъминлаш;
- мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлаш мазмунини тартибга солиш;
- ЎМКҲТнинг демократлашуви, инсонпарварлашуви ва ижтимоийлашуви, таълим олувчиларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимлари даражасини, шунингдек таълим жараёни самарадорлигини ошириш;
- сифатли таълим хизматлари кўрсатиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида шахснинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- кадрлар тайёрлаш сифатини ва таълим фаолиятини баҳолаш мезонларини ва тартибини белгилаш;
- ЎМКҲТ жараёнини ва кадрлар тайёрлашнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш;
- меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни таъминлаш.
1.4.2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларининг вазифалари:
- ЎМКҲТ сифатига ва кадрлар тайёрлашга, кўрсатиладиган таълим хизматлари турларига нисбатан қўйиладиган мақбул талабларни белгилаш;
- ЎМКҲТга ва унинг пировард натижаларига, таълим олувчиларнинг билими ва касб малакаси даражасини вақти-вақти билан баҳолаш тартибига, шунингдек таълим фаолияти сифати устидан назорат қилишга нисбатан қўйиладиган тегишли талабларни белгиловчи меёрий негизни яратиш;
- халқнинг бой ақл-заковат мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
- ЎМКҲТ ўқув-тарбия ва таълим жараёнига, педагогик ва ахборот технологиялари билан таъминлашга, таълим даражасини назорат қилишга, таълим муассасаларида таълим олувчилар ва уларни битирувчиларнинг малакасига нисбатан меёрлар ва талабларни белгилаш;
- кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш.
1.5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш тамойиллари. ЎМКҲТ стандартларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни таъминлаш зарур:
- таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлиги;
- мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши, фан-техника ва технологияларнинг истиқболли ривожланиши, жамият талаблари ва уларнинг замонавий ҳолатини ҳисобга олиш;
- таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мужассамлиги;
- матнлар баёнининг аниқлиги ва ягона қийматлилиги;
- фан, техника ҳамда технологиянинг замонавий ютуқларига, республикадаги ва чет эллардаги илғор тажрибаларга мос келиши;
|
| |