Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети




Download 0,77 Mb.
bet58/146
Sana21.01.2024
Hajmi0,77 Mb.
#142672
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   146
Bog'liq
O‘zbekiston respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirligi то-fayllar.org

ЎМКҲТ мақсад ва вазифаларининг амалга оширилиши.
1.6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш
1.6.1. Республикада ЎМКҲТ ни стандартлаштиришни ташкил қилиш, мувофиқлаштириш, унга методик раҳбарлик қилиш ва унинг мақбул даражасини таъминлаш Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи (ТББВДО) томонидан амалга оширилади.
1.6.2. ЎМКҲТ стандартларининг мазмуни, Давлат стандартлари тизимининг ЎЗ ДСт 1.0-98 "Ўзбекистон Республикаси стандартларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тартиби"га тўғри келиши зарур.
1.6.3. ЎМКҲТ давлат стандартлари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш маркази томонидан рўйхатдан ўтказилиши тақозо этилади.
ЎМКҲТнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлари бўйича таълим стандартларини тасдиқлаш 3 йиллик тўлиқ таълим сикли мобайнида педагогик тажриба-синов ишларини муваффақиятли якунлаб, уларга эксперт баҳо берилгач, амалга оширилиши тақозо этилади.
1.6.4. Давлат таълим стандартлари (ДТС)га ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикадаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётга мос равишда, таълим даражаси ва кадрларни тайёрлашга қўйиладиган талабларини эътиборга олган ҳолда, ДТСларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини стандартлаштириш соҳасидаги меёрий ҳужжатларнинг тоифалари, стандарт турлари
1.7.1. ЎМКҲТ стандартлари қуйидаги тоифа ва турларга бўлинади:
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари (Ўз ДТС) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган стандартлар.
ЎМКҲТ тайёрлов йўналишлари ва касблар бўйича тармоқ стандартлари (ТСт) Ўзбекистон Республикаси ТББВДО томонидан тасдиқланган стандартлар. Улар қуйидагилардир:
- академик лицейлар тайёрлов йўналишлари бўйича таълим стандартлари;
- касб-ҳунар коллежлари учун тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисослар бўйича таълим стандартлари;
"Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар" стандарти.
ЎМКҲТ тайёрлов йўналишлари ва касблар бўйича тармоқ стандартлари (ТСт) илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, корхоналар, ташкилотлар ва таълим фаолиятининг бошқа субъектлари томонидан ишлаб чиқилади.
1.8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тармоқ стандартларининг тузилиши
1.8.1. Академик лицейлар тайёрлов йўналишлари бўйича таълим стандартлари қуйидаги тузилишга эга:
Зарварақ (Титул варағи)
Қўлланиш соҳаси
Меёрий ҳужжатлар
Стандартнинг мақсади ва вазифалари
Академик лицейларда таълим мазмунининг мажбурий минимуми
Академик лицей битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар
Академик лицей тайёрлов йўналишлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми (фаннинг номи, асосий ўқув элементлари)
Стандарт талаблари бажарилишини назорат қилиш
1.8.2. Касб-ҳунар коллежлари учун тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар бўйича таълим стандартлари қуйидаги тузилишга эга:
Зарварақ (Титул варағи)
Қўлланиш соҳаси
Меёрий ҳужжатлар
Стандартнинг мақсади ва вазифалари
Таърифлар
Касбий тавсифнома:
тайёрлов йўналиши, касб ва ихтисосликларнинг номлари;
тайёрлов йўналишининг қўлланиш соҳаси ва вазифалари;
малака;
ўқишга қабул қилиш шартлари (мазкур мутахассисликни эгаллаш учун шахснинг таянч ҳисобланувчи руҳий-физиологик сифатлари минимуми, ёш ва жинсий хусусиятлари, тиббий чекланишлар бўйича ишга қабул қилиш тартиби ҳақида маълумотлар кўрсатилади).

Касб-ҳунар тайёргарлиги мазмунининг мажбурий минимуми (ўқув даврлари, фан соҳалари, шунинг-дек мазкур фан соҳаларининг ўқув элементлари ва уларни ўзлаштириш даражалари кўрсатилади).


Намунавий ўқув режа қуйидаги қисмлардан ташкил топади:
умумий таълим қисми;
касбий таълим қисми (умумкасбий, махсус фанлар);
ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти;
факультатив машғулотлар ва (ёки) ўқув муассасаси ихтиёридаги соатлар.
Стандарт талабларининг бажарилишини назорат қилиш.
1.9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш
1.9.1. ЎМКҲТ давлат стандартлари талабларига риоя қилиш устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи амалга оширади.
1.9.2. Назорат қилишнинг бош вазифаси, ЎМКҲТ давлат стандартлари ва тармоқ стандартлари талабларининг бузилишини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилишдир.
1.9.3. Ушбу стандарт талабларига риоя қилиш устидан назорат қуйидагилар орқали амалга оширилади:
- давлат таълим стандартлари асосида турли ўқув муассасаларида битирувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларга баҳо бериш;
- ўқув режа ва дастурларни таҳлил қилиш;
- ўқув муассасасида фойдаланиладиган педагогик технологияларни таҳлил қилиш.
1.9.4. Стандарт талабларининг бузилганлиги учун жавобгарлик амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим муассасаси раҳбариятига юкланади.


Download 0,77 Mb.
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   146




Download 0,77 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби хореография санъати факультети

Download 0,77 Mb.