• Олиши чегараланган, қонун билан ҳимоя қилинадиган ахборотларга
  • Va huquqqiy asoslari




    Download 0.74 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet6/8
    Sana26.02.2024
    Hajmi0.74 Mb.
    #162823
    1   2   3   4   5   6   7   8
    Bog'liq
    10-seminar
    5-класс ВОСПИТАНИЕ, Namuna, O, Masalalar yechish bo\'yicha praktum. Sillabus, 1 (2), 1 (3), 1.4 (2), Ma\'no, 2.09-tarbiyaviy ishlar metodikasi, To\'qliyeva M, To\'qliyeva M. (1), Документ Microsoft Word (2), Документ Microsoft Word, piraktika1, piraktika2
    Очиқ ахборотлар - ахборотнинг ошкоралиги, ҳамма олиши мумкинлиги
    очиқлиги ва ҳақиқийлиги билан белгиланади. Бу ахборот олиш эркинлигининг асосий 
    тамойили ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида, 
    ҳамда “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида” ги қонуннинг 4,7 – 
    моддасида айнан шундай ахборотлар назарда тутилади. Бундай ахборотни бериш 
    давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса, ташкилотлар ва 
    мансабдор шахсларнинг ҳуқуқи эмас, балки мажбуриятидир. Агар бундай ахборотлар 


    берилмаса, ёки асоссиз рад этилса, мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси 
    “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида” ги Кодекснинг 44-моддасига биноан маъмурий 
    жавобгарликка тортилади. 
    Олиши чегараланган, қонун билан ҳимоя қилинадиган ахборотларга
    “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунда айтилишича, оммавий ахборот 
    воситаларидан Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, ҳудудий 
    яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш, миллий, ирқий ва диний
    адоватни тарғиб этиш, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган ўзга сирни 
    ошкор этиш, жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни 
    содир қилиш мақсадида фойдаланишига йўл қўймайди. Бу дегани, фикр юритиш ва 
    уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган 
    тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин. (29-модда) Шунингдек, бу масала 
    “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасида ҳам 
    “Давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва 
    мансабдор шахслар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа ахборотларни 
    бериш мумкин эмас. Демак, юқорида келтирилган қонунчилик меъёрлари олиши 
    чегаралаган, қонун билан ҳимоя қилинадиган ахборотларнинг ҳуқуқий мақомини 
    белгилайди. 
    Оммавий ахборот воситаларига доир қонунчилигимизда ахборот олишни 
    чеклаш меъёрлари, кўп жиҳатдан халқаро меъёрларга мос келади. Халқаро ҳуқуқ 
    меъёрларига кўра, бу чеклашлар қонун билан белгиланиши ва қуйидагилар учун 
    зарур бўлиши лозим. 
    А) бегона шахсларнинг ҳуқуқлари ва обрў-эътиборини ҳурмат қилиш учун; 
    б) давлат хавфсизлигини, жамоа тартибини, аҳоли саломатлигини ёки аҳлоқини муҳофаза 
    қилиш учун (“Фуқоролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро Пактнинг 19-моддаси 
    3 -қисми). 

    Download 0.74 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Download 0.74 Mb.
    Pdf ko'rish