11
йўлларни мустақил излашга, ўқитувчини эса янги билимлар билан рақамли
технологиялар асосида қуроллантириб талабага билим олиш йўлларини
ўргатишини йўлга қўя олсак, таълим тизими қайси шаклга ўтишидан қатъий
назар таълимда сифат пайдо бўлади. Ана шу
масала мамлакатимиз таълим
тизимининг
энг
оғриқли
ва
заиф
нуқтаси
ҳисобланади.
Бу масалалар бўйича олий таълим тизими дунёнинг етакчи университетларидан
ўрганадиган, ўзлаштирадиган жиҳатлар ниҳоятда кўп. Таълим тизими
ривожланган дунёнинг қатор давлатларида муайян курс бўйича дарслар Google
Classroom платформасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.Одатда,
кенг омма “Google” тизимини асосан қидирув ва электрон таржимон сифатида
танийди. Бироқ ушбу тизимнинг илм-фан, таълим учун фойдали имкониятлари
ниҳоятда кенг. “Google” тизими таълимдаги масофа ва макон тушунчасини йўққа
чиқаради. Сабаби унинг дастурлари дунёнинг қай чеккасида бўлмасин талаба ва
педагогни бир вақтда ишлаш имкониятини яратади. Бу учун “gmail”дан электрон
почта очишнинг ўзи кифоя қилади. “Google classroom”, “Google doc”, “Google
disk”
дастурлари
бунда
ёрдамга
келади.
“Google classroom”- дастури синфхона вазифасини бажаради. Бунда педагог
талабаларни рўйхатини тайёрлаш,
вазифа бериш, топшириқ бажарилиши
муддатини белгилаш, баҳолаш, фанга оид қўшимча маълумот бериш, турли хил
мавзуга доир баҳслар уюштириш ва талабалар фикрини билишга эришиши
мумкин. “Google doc” дастури талабаларни мақола,
курс иши, битирув-
малакавий иши, тадқиқот иши, илмий лойиҳа тайёрлашда кўмак беради. Бунда
талаба “Google doc” дастурида электрон ҳужжат яратади ва илмий раҳбари билан
“gmail” орқали алоқага чиқади. Ушбу дастурнинг имконияти шундаки, бир
пайтнинг ўзида ҳам талаба, ҳам педагог таҳрир қилиш, қўшимчалар
киритиш
имкониятига эга бўлади. Ҳаммуаллифликда илмий мақолалар ёзишда ҳам жуда
қўл келади. Айниқса, ҳозирги кезда чет эллик ҳамкорлар билан ёхуд илмий
раҳбар билан бевосита кўришиш имконияти чекланган шароитда бу дастур катта
қулайлик яратади. “Google disk” дастури маълумот сақлаш учун хизмат қилади.
Дастур катта ҳажмдаги маълумотни сақлаш имкониятига эга. Бу дастур барчага
12
бирдек қулай. Фойдаланувчилар ёзилган матнларни йўқотиш ва оғир китобларни
кўтариб юришдан озод қилади. Кутубхонада ишлаб туриб керакли маълумотлар
“Google disk”да сақланади ва зарурат туғилганда
исталган ердан интернет
воситасида юклаб олиш мумкин булади. Юқорида келтирилган барча
дастурлардан фойдаланилгандан сўнг, талабаларни амалга оширган
вазифаларининг натижасини “E-Portfolio” саҳифасида кўрсатиш мумкин бўлади.
“E-Portfolio” ҳам “Google” имкониятларидан келиб чиққан ҳолда яратилади.
“Google”да веб-сайт яратиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, у жуда қулай.
Ҳозирги информацион технологиялар ривожланиб, жадаллашиб бораётган бир
пайтда, ҳар бир шахс ўзининг ҳар соҳадаги фикрлари, қарашлари ва ютуқларини
ўртоқлашиш мақсадида шу турдаги “E-Portfolio” яратса,
унинг илмий,
ижтимоий, фалсафий фаолиятидан барча бирдек баҳраманд бўлиши мумкин. Шу
ўринда ёзувчи, қатор таълимий сайтлар муаллифи Марк Пренскининг “Digital
Natives, Digital Immigrants” (“Рақамли дунё соҳиблари, рақамли дунё
муҳожирлари”) номли мақоласида бугунги кун талабаларига қуйидаги таърифни
беради: “Ҳозирда талабаларимиз батамом ўзгарган. Замонавий талабалар
эндиликда биз ишлаб чиққан таълим тизимимизга кўра ўқитиладиган кишилар
эмас”. Мақолада бугуннинг талабалари “Digital Natives” – “Рақамли дунё
соҳиблари”– бугунги кунда компьютер, видео ўйинлари ва интернетнинг
рақамли тилида ўз она тилидай сўзлашувчи ёшлар сифатида таъриф берилади.
Таълим соҳаси вакиллари ўқитувчиларга эса “Digital Immigrants” – “рақамли
дунё муҳожирлари” – рақамли, электрон дунёга мослашаётган, янги
технологияларнинг кўпгина қирраларини энди қабул қилаётган кишилар
сифатида баҳо берилади. Шу жиҳатдан, ўқитувчилар талабалардан бу
йўналишда бир оз ортдамиз. Юқорида ёлғиз
Google Classroom таълим
платформасининг имкониятлари ҳақида тўхталдик. Бу сингари катта
имкониятларга эга рақамли таълим платформалари ўнлаб топилади. Сиз улардан
истаганингиз орқали ўқитишни йўлга қўйишингиз мумкин.