|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 308/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
310
хизмат), уй ва хонадон хавфсизлигини таъмин-ловчи хизматлар ва бошқа
барча сервизларни узатиш тармоғини тадбиқини амалга оширувчи таянч
технология бўлиб, тармоқ оператори барча турдаги иловалар ва хизматлар
хақида чуқур маълумотларга эга бўлиши шарт ва шу орқали IP тармоқда
юқори даражадаги ахборот хавфсизлигини ва тармоқ ресурсларини оптимал
тақсимлаш имконига эга бўлишади. Албатта бу каби маълумотларни
тармоқдан ажратиб олиш ва уни тахлил қилиш, ананавий турдаги усуллар
(порт бўйича хизматларни классификация қилишга асосланган) ердамида
амалга ошириш кутилган аниқ ва етарли маълумотларни олиш имконини
бермайди. Шунинг учун хозирги кунда кўплаб интернет сервиз провайдерлари
янги DPI (Deep Packet Inspection) техноло-гиясига асосланган усуллар ва
алгоритмлардан фойдаланишни авзал кўришмоқда.
DPI техрологияси юқорида айтиб ўтилганидек “пекетларни чуқур
текшириш” деган маънони берсада, аслида тармоқ мухандислари унинг бошқа
имкониятларини кенг қўллашни авзал кўришади ва улар ѐрдамида тармоқнинг
трафикини шакллантириш, тармоқ иловаларини чеклаш ѐки контентни
филтерлаш, фойдаланувчи контентини пакетли кўринишидан илова
кўринишида акс эттириш ва SLA (Service Layer Agreement) да белгиланган
хизматлар сифатини таъминлаш ва фойдаланувчи истагидаги хизматларни
белгиланган сифат мейѐрида етказиб бериш каби қўшимча имкониятлар,
технологиянинг замонавий трафик тахлили ва бошқаруви сохасида беқиѐс
файдали жихатларини ошириб келмоқда.
Расм 1. DPI технологиясининг тармоқ сегментларида қўлланилиши
DPI технологиясига асосланган дастурий воситалар ва тармоқ
элементларини тармоқнинг айнан қайси қисмига жойлаштириш масаласи
кўплаб сервиз провайдерларини мунтазам ўйлашга ундаши мумкин. Чунки
тармоқда катта тезликда узатилаѐтган маълумотлар оқими устида маълум
процесслар жумладан пакетни тутиш, пакет контентини текшириш, тахлил
|
| |