“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet327/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
328 
киберҳужумларни барвақт аниқлаш мақсадида ташкил этилган ушбу марказ 
амалдаги захирага нисбатан ўн баробар катта ҳажмли замонавий серверлар, 
компьютер ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган. 
Айни пайтда масофавий электрон декларациялаш пости Тошкент шаҳри 
тадбиркорлари томонидан божхона идораларига масофадан туриб тақдим 
этиладиган 
божхона 
юк 
декларацияларини 
тезкорлик 
билан 
расмийлаштиришни амалга оширмоқда. Бу республика бўйича тақдим 
этилаётган жами декларацияларнинг 50 фоизи (кунига 3 минг дона)ни ташкил 
этади. Кейинчалик бу республика бўйлаб кенгроқ жорий этилади. 
Кейинги 5 йилда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари сони 2-3 баробар 
ошиб, 28 минг нафарга етди. Чегараларимиз орқали ҳаракатланган фуқаролар 
сони эса 2,2 баробарга ортиб, 17 миллион нафарни ташкил этмоқда. Табиийки, 
бу божхона соҳасига доир мурожаатларнинг кўпайганини англатади. 
Шу боис “Божхона расмийлаштируви маркази”да замонавий шарт-
шароитлар билан таъминланган “сall-марказ” ўз фаолиятини бошлади. 
Марказ фуқаролар ва тадбиркорларнинг божхона органларининг 1108 
ишонч телефони ҳамда қўмита веб-сайти орқали келиб тушаётган барча 
мурожаатларини онлайн равишда қабул қилиш ҳамда жавобни баҳолаш 
имкониятини беради. 
Бир кунда 1,2 мингдан ортиқ мурожаатни куну-тун қабул қилиш ва 
муаммоли ҳолатларни тезкор ҳал имконияти яратилди. Божхона назорати, 
божхона расмийлаштируви, божхона тўловлари, валюта олиб ўтиш тартибига 
оид мурожаатлар кўпроқр тушмоқда. Товар ва транспорт олиб ўтиш тартиби 
бўйича ҳам саволлар келиб тушаяпди. Ижтимоий тармоқларда ҳам махсус 
ботлар ишга туширилган. Барча мурожаатлар ахборот тизими кўмагида 
мувофиқлаштирилади. Уларнинг сони, тури, мазмуни реал вақт режимида 
таҳлил қилиб борилади. Натижада мурожаатлар бўйича тезкор вазиятга баҳо 
бериш, тадбиркор ҳамда фуқаролар кайфиятини билиш, билдирилаётган 
таклифларни ўрганиш, мониторингда тизимли муаммоларни аниқлаб, уларни 
бартараф этиш имконияти юзага келади. 
Эришилаётган ижобий натижалар Божхона органлари ва Жаҳон божхона 
ташкилоти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ривожланаётгани туфайлидир. 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Жаҳон божхона ташкилотининг 
Минтақавий божхона лабораторияси мақомини олган ўнинчи давлат 
ҳисобланади. Ушбу лаборатория халқаро сертификатга эга бўлган 13 нафар 
эксперт томонидан никотин маҳсулотлари, генетик модификацияланган 
организмлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар экспертизасини 
амалга ошириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган. 
Илгари чегара постларида тарози, рентген қурилмаси, транспорт 
рақамини қайд этиш, шлагбаум ва бошқа жараёнларнинг ҳар бирига ходим 
жалб этилган бўлса, ҳозирда мазкур транспорт назоратини сунъий интеллект 
ёрдамида, яъни инсон омилисиз амалга ошириш йўлга қўйилди. 
Ягона ахборот тизимида бир вақтнинг ўзида ишлаш имконияти яратилди 
ва тўловларни ягона ҳисоб варақ асосида тўлаш йўлга қўйилди. Натижада 236 



Download 8,74 Mb.
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish