|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 328/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
329
миллиард сўм ундирилди.
Бундай кенг кўламли ишлар натижасида Божхона қўмитаси
республикамиз миқёсида рақамлаштириш бўйича идоралараро рейтинг
баҳолаш тизимида биринчи ўринни эгаллади.
Контрабандага қарши курашиш, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини
таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар натижасида 1,1 минг кг.дан
зиёд гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Шунингдек, 530 минг дона
кучли таъсир этувчи ва 9 минг дона психотроп модда, 36 дона қурол, мингдан
ортиқ ўқ-дорилар, 3 миллион қутидан ортиқ тамаки маҳсулоти ушбу қолинди.
[5]
Божхона қўмитасининг бир гуруҳ дастурчилари Бирлашган Араб
Амирликларининг Дубай шаҳрида IBM компаниясининг “IBM Technology
Expert Labs” таълим даргоҳида малака оширишмоқда.
Таҳсил давомидаги бугунги машғулотлар дунё бўйлаб кенг миқёсда
оммалашаётган сунъий интеллект – AI (artificial intelligence) божхона соҳасида
қўллашнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўзлаштиришга қаратилди.
Жумладан, сунъий интеллектнинг ривожланиш босқичлари (AI, ML, DL,
FM), уни тармоқ ва соҳаларга имплементация қилишнинг ахамияти бўйича
ҳодимлар янги билим ва кўникмалар олишди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон божхона хизмати органлари фаолиятига
сўнгги 2 йил давомида тадбиқ қилинган 13 та янги ахборот тизимларида
сунъий интеллект имкониятлардан фойдаланишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда.
Натижада юк декларацияларини божхона ходимининг иштирокисиз
автоматик расмийлаштириш ҳажми экспортда 86 фоизга етган бўлиб, бу
умумий декларацияларнинг 27 фоизини ташкил қилди.
Божхона
органларида
сунъий
интеллектни
қўллаш,
божхона
расмийлаштируви жараёнларини интеллектуаллаштириш ҳамда бюрократик
юкни камайтириш, коррупциянинг олдини олиш, тадбиркорларга кенг
қулайликлар яратиш ҳамда товарларни экспорт қилиш харажатларини кескин
қисқартириш имконини беради.
Бу ўз навбатида, мамлакат маҳсулотларини жаҳон бозорида
рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошишига ҳамда мамлакатнинг
иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Сунъий интеллект борасида Бирлашган Араб Амирликларидаги малака
ошириш жараёнида божхона ходимлари томонидан эгалланаётган янги билим
ва тажрибалар эса шубҳасиз бу йўналишдаги ишларни янада
такомиллаштиришга ҳисса қўшади[6] .
Глобал миқёсда ривожланиб бораётган замонда, инсон ҳаётида ахборот
технологиялари, роботлар, сунъий интеллектнинг роли сезиларли даражада
ортиб бормоқда. Эришилган натижалардан кўриниб турибдики, сунъий
интеллекни исталган соҳада самарали қўллаш орқали юқори самарадорликка,
вақт ва ресурслар тежалишига эришиш мумкин.
Божхона
органларида
сунъий
интеллект
технологияларидан
|
| |