|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 326/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
327
қилишда ёрдам берадиган куч кўпайтирувчиси сифатида ишламоқда. [4]
Сўнгги йилларда соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўзининг
натижасини кўрсатиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27
апрелдаги божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир
фармонига мувофиқ Давлат божхона қўмитасида Божхона расмийлаштируви
маркази барпо этилди.
Марказда маълумотларни қайта ишлаш маркази, масофавий электрон
декларациялаш пости, “сall-марказ”, таргетлаш ва хавфларни бошқариш
бўлимлари ташкил этилди.
Ахборот тизимлари хорижий давлатлар, мамлакатимиз вазирлик ва
идоралари, ташқи иқтисодий фаолият вакиллари, авиакомпаниялар
маълумотлари билан интеграция қилинди.
Таргетлаш ва хавфларни бошқариш бўлими Жаҳон божхона ташкилоти
билан ҳамкорликда, ривожланган давлатлар тажрибаси асосида очилган.
Бу ерда тезкор тузилмалар томонидан божхонанинг 50 та, Жаҳон божхона
ташкилотининг 3 та ахборот дастури, 30 дан ортиқ идора ва хорижий
божхоналарнинг маълумотлари таҳлил қилиниб, хавф-хатарлар баҳоланади ва
барча божхона постлари фаолияти масофадан бошқарилади.
Марказий
божхона
лабораторияси
экспертиза
жараёнларини
қисқартириш ва аниқлигини оширишга қаратилган илғор ускуналар билан
жиҳозланди.
Соҳа рақамлаштирилиши натижасида божхона расмийлаштируви вақти
ўртача икки баробарга қисқарди. Масалан, экспорт йўналишида шу вақт 2017
йилда 5 соат 42 дақиқа бўлган бўлса, 2023 йилда 30 дақиқани ташкил этмоқда.
Импорт товарларининг 80 фоизи ва экспорт товарларининг 89 фоизи
соддалаштирилган
тартибда
расмийлаштирилмоқда.
Божхона
юк
декларацияларини сунъий интеллект ёрдамида автоматик расмийлаштириш
ҳажми ҳам оширилди.
Энг муҳими, замонавий технологиялар билан жиҳозланган марказдан
туриб барча божхона постлари фаолияти масофадан бошқарилади. Мана шу
технологиялар кўмагида юртимизга кириб келаётган ноқонуний товарлар
тезкор аниқланмоқда.
Мисол учун, яқинда Божхона қўмитаси ва ДХХ томонидан “Тошкент-
Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлексининг “Авиаюклар” ташқи
иқтисодий фаолият божхона постида ҳаво йўллари орқали хориждан олиб
келиниб, сўнгра юк автотранспорт воситаси орқали транзит тарзида олиб
ўтилиши режалаштирилган минг қоп қандолат кўкнори уруғлари божхона
кўригидан ўтказилди. Ҳужжатларда қандолат кўкнориси, деб кўрсатилган 25
тонна уруғ ва сомон таркибида, ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган
8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланган. Шунингдек, чегарадан яна 70
кг гиёҳвандлик моддаси олиб кирилишининг олди олинди. Бу марказдаги
замонавий технологиялар ноқонуний товарлар олиб ўтилишининг олдини
олишда муҳим ўрин тутаётганини кўрсатади.
Эътиборлиси, катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш, таҳлил қилиш,
|
| |