“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
326
алоҳида соҳаси бўлиб, одатда инсон онги билан боғлиқ имкониятлар: тилни
тушуниш, ўргатиш, муҳокама қилиш, масалани ечиш,
таржима ва шу каби
имкониятларга эга компьютер тизимларини яратиш билан шуғулланади.
Ҳозирда сунъий интеллект турли амалларни бажаришга мўлжалланган
алгоритм ҳамда дастурий тизимлардан иборат ва у инсон онги бажариши
мумкин бўлган бир қанча вазифаларнинг уддасидан чиқа олади. 1990 йилларда
сунъий интеллект тараққиётида янги саҳифа очилди. 1997
йилда Deep Blue
номли IBM компьютери шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни
енгган тарихдаги илк компьютер бўлди. [1]
Сунъий интеллект ҳақидаги баҳс-мунозаралар қарийб 50 йилдан бери
давом этиб келмоқда. Мутахассислар ҳанузгача бир тўхтамга келишгани йўқ.
Баъзилар уларнинг оммалашиб одамлар ўрнини эгаллаб бораётгани
натижасида оммавий ишсизлик кўрсаткичлари ошиб кетиши мумкинлигидан
ташвишдалар. Мутахассисларнинг бошқа бир гуруҳи эса сунъий интеллектга
ижобий муносабатда бўлиш кераклигини уқтиришмоқда. Ҳатто IT- соҳасидаги
миллиардерлар орасида ҳам турли қарашлар мавжуд. [1]
Божхона органлари Республика давлат назорати ва бошқарувининг
мустақил тузилмаси сифатида шаклланиши Ўзбекистон ўз мустақиллигини
қўлга киритганидан кейингина амалга оша бошлади. Истиқлолнинг дастлабки
йилларида минтақадаги мураккаб вазиятдан келиб чиқилса, юртимизда
иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим
шарти сифатида давлат
божхона хизмати органларининг тўла янгидан вужудга келиши, аслида
тарихий зарурат ҳам эди. [2]
Божхона органларида сунъий интеллектдан фойдаланишга тўхталадиган
бўлсак, халқаро миқёсда сунъий интеллектга асосланган башоратли таҳлиллар
божхона ходимларига ресурсларни режалаштириш ва тақсимлашда ёрдам
беради. Сунъий интеллект алгоритмлари савдо ҳажмини баҳолаш, тўсиқлар
жойларини аниқлаш ва операцион ресурсларни оптималлаштириш учун ўтган
савдо маълумотларини, бозор тенденцияларини ва ташқи омилларни таҳлил
қилади. Маълумотларга асосланган божхона операциялари самаралироқ,
тезроқ ва яхшироқ ҳисобланади. [3]
Божхона органлари сунъий интеллектни, инсоннинг фикрлаш қобилияти
ва хатти-ҳаракатларини тақлид қилишни назарда
тутувчи фаннинг кенг
тоифасини қўллашга қизиқиш ортиб бормоқда. Жаҳон божхона ташкилоти ва
Жаҳон савдо ташкилоти томонидан чоп этилган трансчегаравий савдода илғор
технологияларнинг ўрни: божхона истиқболи сарлавҳали қўшма ҳужжатида
таъкидланганидек, “божхона органларининг қарийб ярмидан ортиқ қисмида
бугунги кунда катта маълумотлар таҳлили, сунъий интеллект ва машинани
ўрганиш комбинациясидан фойдаланилади, қолган ярми эса буни келажакда
қилишни режалаштирмоқда.
Сунъий интеллект Божхона учун энг ўзгарувчан
технологиялардан
бирига айланди, бу унга инсон ресурслари ва таъминот занжири заифликлари,
шунингдек, онлайн савдо натижасида ҳосил бўладиган товарлар оқимидан
келиб чиқадиган хавфсизлик ва даромад хавфлари каби муаммоларни ҳал