“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
324
3.
Ergasheva Sh.T., Ibragimov A.K., Rizayev N.K., Ibragimova I.R.
Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlari. Oʻquv qoʻllanma. – T.: TDIU, 2019.
– 227 b.
4.
Muzrapova Sh, Moliyaviy hisobotning xalqaro
standartlari asosida
moliyaviy hisobotlarni tuzish tartibi, Tafakkur manzili, 2020.
5.
Ergasheva Sh.T., Uchebnik «Mejdunarodnie standarti finansovoy
otchetnosti» –T.: TGEU, 2020 g.- 307 str.
6.
Moliyaviy hisobotning xalqaro standarti 9 Moliyaviy instrumentlar (IFRS
9 – International Financial Reporting Standart). IFRS Foundation 2022
7.
The manual of Accounting – IFRS 2019.
The Global Accounting
Consalting Servisces team of PricewaterhouseCoopers LLP 2019.
8.
www.mf.uz
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНДЛИК ТАРКИБИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
А.Холмуминов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч
докторанти
Самарали бандлик жамият тараққиётининг мазкур босқичидаги турмуш
тарзи мезонлари билан белгиланадиган ишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш шароитларини такрор ишлаб чиқариш лаёқатини кўзда тутади.
Бандликнинг самарали характери даромад келтирадиган ижтимоий фойдали
фаолият билан шуғулланишни ва иш ўринларининг иқтисодий ва ижтимоий
мақсадга мувофиқлигини кўзда тутади. Оптимал бандлик – бу инсоннинг
давлат томонидан доимий ишлашга кафолатлар мавжуд бўлмаган шароитда
моддий ва маънавий неъматларни яратиш мақсадида алоҳида ҳақ тўлаш шарти
билан жамиятда тегишли мавқе билан таъминлайдиган меҳнат жараёнида
қатнашишидир.
Меҳнатга лаёқатли аҳолини қамраб олишига кўра, бандлик тўлиқ ва
тўлиқсиз (қисман) бўлиши мумкин. Тўлиқ ва
самарали бандликка эришиш
давлат ижтимоий–иқтисодий сиёсатининг туб вазифаларидан бири,
иқтисодиёт фанининг муҳим муаммоси ҳисобланади. “Тўлиқ бандлик”
тушунчаси бир хил талқин қилинмайди. Унинг тавсифлари асосига қўйилган
мезонлардан келиб чиқиб, ҳар хил талқин қилинади. Масалан, Совет даврида
умумий бандлик, бутун меҳнатга лаёқатли аҳолини иш ўринлари
билан
таъминлаш фан ва амалиёт учун бундай мезон бўлиб хизмат қилган. Жамият
юқори даражада чекланган меҳнат ресурслари балансига эришишга интилган.
Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ иш ўринлари, деганда инсонга
ўзининг шахсий манфаатларини рўёбга чиқариш, фан ва техника ютуқларидан
фойдаланиб, юқори меҳнат унумдорлигига эришиш ҳамда
ишчи ва унинг
оиласининг меъёрида такрор ишлаб чиқарилишини кафолатлайдиган етарли
иш ҳақига эга бўлиш имкониятини берадиган иш ўринлари тушунилади.
Тўлиқ бандлик мавжуд иш ўринларининг
ишловчилар касб-малака таркиби,
таълим даражасига номувофиқлиги шароитида иқтисодий мақсадга
мувофиқлик мақомидан бир мунча оғишида ҳам кўринади. Бунда ишчилар