“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
407
орқали амалга олинади.
Асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларига корхона ихтисослиги бўйича
саноат маҳсулотини ишлаб чиқарувчи тузилмалар киради. Тузилмаларнинг
сони ва уларда кечадиган хўжалик жараёнлари маҳсулотни ишлаб чиқариш
технологиясига боғлиқ. Харажатларни ҳисобга
олиш шунингдек ишлаб
чиқариш технологиясининг кечишга кўра жараёнли ва бўлинмали ишлаб
чиқариш усулларига мос равишда хусусиятланади. Амалиётда саноат
маҳсулотини буюртмалар бўйича ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳам учраб туради
ва бунда харажатлар ишлаб чиқаришнинг циклик тугалланганлигига қараб
турлича усулларда ҳисобга олинади. Мураккаб
технологик тузилмалардан
иборат корхоналарда ишлаб чиқариш тузилмаларининг фаолияти устидан
иқтисодий ва маъмурий бошқарув назоратини ташкил этиш мақсадида
харажатларни ҳисоб (меъёр) баҳоларида баҳолаш орқали ҳам ҳисобга
олишлари мумкин. Халқаро атамаларда харажатларни меъёрий баҳолаш -
трансферт баҳо, трансферт баҳолаш тушинчалари билан ҳам талқин
қилинади. Технологик жараёнлар бўйича меъёрий харажатларнинг ҳақиқий
миқдоридан четлашишларини ҳисобга олиш орқали ишлаб чиқарилган
маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи аниқланади.
Шунинг учун ҳам бу усулларни миллий ҳисоб тизимида харажатларни
ҳисобга олишнинг ишлаб чиқариш усуллари дейилади. Бу усуллар қуйидагича
хусусиятлар балан характерланади.
Жараёнли ишлаб чиқариш усули -саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш
бир цехда ва
бир жавобгарлик марказида, хом-ашё ва материалларга
технологик жараёнлар бўйича босқичма – босқич ишлов бериш орқали якуний
босқичда тайёр маҳсулотни олиш билан якунланади. Шунга мос равишда
№ 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счетида, яъни шу жавобгарлик маркази
бўйича харажатлар таркиби ва вужудга келиш манбалари бўйича ҳисобга
олининади ва калькуляция моддалари бўйича умумлаштириштирилиб
маҳсулот таннархи аниқланади.
Бўлинмали ишлаб чиқариш усули - саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш
технологик боғликлардаги бир неча цехларда амалга оширилади ва технологик
якуний ишлов бериш цехида тайёр маҳсулот олиш билан якунланади. Ҳар бир
ишлаб чиқариш бўлинмасида тайёр маҳсулотнинг қайсидир конструктив
қисми ёки бутловчи буюмлари йиғиш орқали ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқариш харажатлари шунга мос равишда ҳар
бир жавобгарлик
марказларида харажатлар таркиби ва бўлинма маҳсулотининг таннархи бўйича
ҳисобга олинади. Бутловчи буюмларни йиғувчи цехлар бу буюм қисмларини
ишлаб чиқарувчи цехлар билан технологик боғлиқ,ликда. Шу болиқликда
уларнинг харажатлари бутловчи цехда умумлаштирилиб бутловчи буюмнинг
таннархи аниқланади. Харажатларни умумлаштириш синтетик ҳисоб билан,
бутловчи буюм таннархи эса калькуляция ҳисоби билан аниқланади. Бунда
бутловчи цех харажатларини ҳисобга олувчи счет таркибида бутловчи буюм
қисмларини ишлаб чиқарувчи цех харажатларини ҳисобга олувчи бўлинган
счетлар очилади. Моддий жавобгар шахслар
томонидан тузилган ишлаб