• ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТЛАРИНИНГ ДАРОМАДЛИЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ Х.Ахмедов, АТ Халқ Банки ходими
  • “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet414/520
    Sana16.05.2024
    Hajmi8,74 Mb.
    #237908
    1   ...   410   411   412   413   414   415   416   417   ...   520
    Bog'liq
    03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

    “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
    mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
     
    410 
    ликвидлилигини таъминлаш; акциядорлар мулкий имкониятларини ошириш 
    ва бошқалар ҳисобланади. 
    Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятлари 
    акцияларини халқаро фонд биржаларига очиқ жойлаштириш амалиётини 
    ташкил этишда листинг талабларидан бири ҳисобланган дастлабки тўловлар 
    ва ҳар йиллик тўловлар даражасини ҳисобга олиш лозим. Чунки бундай 
    тўловларнинг амалга оширилиши акциядорлик жамиятлари молиявий 
    ҳолатига жиддий таъсир кўрсатмаслиги талаб этилади. 
    Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, акцияларни очиқ обуна тартибида 
    жойлаштириш нисбатан юқори миқдордаги харажатларни, кўп вақтни талаб 
    қилсада катта миқдордаги капитални ҳам жалб қилиш имконини беради. Бу ўз 
    навбатида янгидан-янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконини 
    беради. Шунингдек, ривожланаётган давлатлардаги стратегик аҳамиятга эга 
    корпоратив тузилмалар томонидан IPO операцияларини ташкил этиш ва 
    ўтказиш жараёнида мазкур амалиётнинг камчиликларини эътибордан четда 
    қолдирмаслик зарур. Юқоридагилар билан бир қаторда, потенциал 
    инвесторларни жалб қилиш мақсадида тақдимотлар ўтказиш жараёнида 
    инвестор фаолияти ташкил етилган давлатда солиққа тортиш даражасини ҳам 
    ҳисобга олиш лозим. Чунки дивидендларга нисбатан солиқ юки юқори бўлган 
    давлатларда акциялар сотиб олиш орқали даромад кўришга интилиш даражаси 
    ниҳоятда паст бўлади.

    ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КРЕДИТЛАРИНИНГ ДАРОМАДЛИЛИГИНИ 
    ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
    Х.Ахмедов, АТ Халқ Банки ходими 
    Кредитлардан олинган даромадлар тижорат банкларининг даромад 
    базасини шакллантиришда муҳим ўрин тутади, чунки, кредитларнинг улар 
    активларининг таркибида юқори салмоқни эгаллайди Ўз навбатида, 
    кредитларнинг даромадлилик даражасини ўзгариши бевосита банк кредит 
    портфелининг сифатини ўзгаришига боғлиқ. Шу сабабли, кредит 
    портфелининг 
    сифат 
    кўрсаткичларини 
    таҳлили 
    кредитларнинг 
    даромадлилигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларни аниқлаш 
    имконини беради. 
    2020 – 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк 
    тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига мувофиқ, кредитлашни фақат бозор 
    шартлари асосида амалга ошириш, кредит портфели ва таваккалчиликларни 
    бошқариш сифатини яхшилаш, кредитлаш ҳажмларининг мўътадил ўсишига 
    амал қилиш, мамлакат банк тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари 
    ҳисобланади [1]. Мазкур йўналишлар доирасида белгиланган вазифалар 
    ижросини таъминлаш тижорат банклари кредит портфелининг сифатини 
    таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни (кредитлар бўй 
    ича 
    муддати ўтган қарздорлик миқдорининг катта эканлиги, кредитларнинг 
    даромадлилик даражасини паст эканлиги, банкларда ресурсларнинг 
    етишмаслиги ва бошқ.) ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқишни тақозо этади. 



    Download 8,74 Mb.
    1   ...   410   411   412   413   414   415   416   417   ...   520




    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

    Download 8,74 Mb.
    Pdf ko'rish